Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Мавзу №7: Менеджер таъсири психологияси


Download 0.61 Mb.
bet31/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

Мавзу №7: Менеджер таъсири психологияси.
1. Менеджер ташки куриниши ва табиати.
2. Ишбилармонлар дунёсида кийим ва унинг таассуротга таъсири.
3. Менеджер муомаласи психотехнологияси
4.Психотехника бошкарув муомаласи тузилишида менеджернинг психик фаолияти сифатида.
5.Менеджер шахсияти- узини-узи бошкарув объекти сифатида.
Менеджер ташки куриниши ва табиати. Замонавий мутахассис, ишбилармон, бошқарувчини кўпчилик орасида осонгина ажратиш мумкин. Дадил қадам, маънодор ҳатти ҳаракат, самимий жилмайиш ва бошқа кўпгина новербал сигналлар бундай одамни ажратиб турувчи белгилари ҳисобланади. Лекин ҳамма замонавий мутахассис, ишбилармон ва бошқарувчилар ҳам тўғри кийинишадими? Бу муаммо кўплаб жиддий илмий тадқиқотларнинг мавзусига айланган. Чунки кийим одамнинг иш мухитига, унинг хизмат алоқаларига- бевосита таъсир кўрсатади. Афсуски кўплаб мутахассис, ишбилармон ва бошқарувчи эркаклар нотўғри кийинишади. Уларнинг кўпчилиги бу масалада хотинлари, котибалари ва аёл дўстлари фикрига таянишади, улар эса баъзан атайин бўлмасада эрлари, бошлиқлари ва дўстларига нотўғри маслаҳат беришади.
Ишга алоқадор кийим-кечак камдан кам ўзгаришга учрайди, у анчагина консерватив, моданинг таъсиридан ҳоли. Буни албатта ҳисобга олиш зарур.
Ишбилармон одам қандай кўриниши керак?
Салобатли ва ўзига ишонган, ишчан ва жозибали, инсофли, ишончга сазовор, башанглик ва бежиримликка даъвогарликдан ҳоли бўлмаган. Тавсия қилинаётган кийимлар варианти универсал бўлиб, у модалар журналларини ҳисобга олмаган ҳолда, кийимнинг иш муваффақиятига таъсирини оммавий ўрганиш асосида ишлаб чиқилган.
Кийим элементларининг мутаносиблиги хар доим унинг ранги. линияси. фактураси ва стилини ҳисобга олиши зарур. Линия куйлак, пиджак ва галстукдаги йўлларнинг умумий йўналишидир. Костюмда у ёки йўл-йўл чизиқ ёки катаклар шаклида бўлса, галстукда ёки мавҳум расм ёки йўл-йўл чизиқнинг вертикал, горизонтал ёки диагонал йўналиши шаклида бўлади. Йўналишнинг бундай турли кўриниши кўйлакда ҳам бўлади.
Асосий тавсия: кийим элементлари линиялари бир-бири билан кескин кесишмаслиги. бир-бирига қўшилиб хам кетмаслиги керак.
Материал фактураси, эркаклар учун «олий пилотаж», бир-бирини тўлдирадиган фактурали кийимдир. М: Ип ёки жундан тўқилган костюм ва ялтироқ ипак галстук бир -бирини тўлдиради.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling