Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Стил. Кийим элементлари стилларининг мувофиқлиги жуда муҳимдир. М


Download 0.61 Mb.
bet32/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

Стил. Кийим элементлари стилларининг мувофиқлиги жуда муҳимдир. М: консерватив, хизмат учун кийиладиган костюм катак спорт кўйлаги билан умуман қовушмайди. Кенг ёқали костюм билан ингичка галстук ҳам қўпол кўринади. Стилнинг бирлигини бир ҳил тус орқали енгилгина таъминлаш мумкин. М: тўқ кўк костюм, оқ кўйлак ва тўқ қизил галстук яхши дидни англатади.. Шунинг учун бир хил тусдаги костюм ишбилармон одам кийимининг асосий элементи ҳисобланади. Бундай костюмга кўйлак ва галстукни истаганча вариация қилиш мумкин. Бир хил тусли костюм мавзусига вариация (турли жузъий ўзгаришлар). Бир хил тусли костюмга ҳар қандай гулли кўйлак мос келади. Агар бунга бир хил тусли галстук ҳам қўшилса, энг ажойиб мутаносиблик вужудга келади: бир хил тус-гулли-бир хил тус. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бир хил гуллар ҳеч қачон мос келмайди, уларни ҳар доим бир хил тус билан ажратиш керак. М: бир хил тусли кулранг костюм, туқ қизил йўлли оч ранг кўйлак, бир хил тусли кулранг галстук энг яхши мутаносибликдир. Ёки кулранг костюм, мовий ранг кўйлак ва тўқ қизил галстук. Демак. Бир ҳил тусли костюм учун учта вариант мавжуд:
1. Бир хил тусли куйлак, бир хил тусли галстук;
2. Бир хил тусли кўйлак, гулли галстук;
3. Гулли шаклли кўйлак, бир хил тусли галстук;
Йўл-йўл чизиқли костюм билан фақат бир хил тусли ҳаво ранг ёки оқ кўйлак кийиш мумкин.
Йўл-йўл чизиқли костюм билан йўл-йўл изли кўйлак мос келмайди, бундай костюм ва бир ҳил тусли кўйлакка нўхат, ромбик, уч бурчак гулли галстуклар мос келади. Катак костюмга кўйлак ва галстук танлаш жуда мураккаб. Бундай костюмга фақат бир хил тусли кўйлак, расмлари аниқ йўналишли бўлмаган бир ҳил рангли галстук мос келади. Иш учун ҳеч қачон ёрқин рангли кийим танламанг, чунки у диққатни ўзига жалб қилади. Галстукнинг узунлиги тақилган ҳолатда камар даражасида бўлиши лозим. Галстукнинг энг яхши материали ипак, жун ва ип.
Галстук танлашга қийналсангиз яхшиси бир хил тусли галстук олинг, у ҳар қандай кўйлак ва костюмга мос тушаверади. Нўхат гулли, тўқ аниқ диагонал чизиқли галстуклар ҳам яхши кўринади. Ҳеч қачон ҳар ҳил эмблемали, рамзли, санъат асари тасвири туширилган, газета текстлари ёзилган галстук танламанг.
Костюм сотиб олмоқчи бўлсангиз бисотингиздаги энг яхши костюм, кўйлак ва галстукда боринг. Шунда сотувчи сизга ёрдам беради. Ўлчовни шимдан бошланг. Шимни туфлига ўлчанади. Янги шимнинг чўнтагига одатда чўнтагингизда нима олиб юрсангиз ҳаммасини солинг. Шимнинг камари олдида баланд, орқада паст бўлмаслиги керак. Шимнинг белининг кенглиги кафт бемалол кириб чиқиш даражасида бўлиши керак. Манжетсиз шимнинг этагининг орқаси олдига нисбатан 1,5-2 см узун бўлади, манжетлиги пол билан параллел туради. Пиджакда энг муҳими унинг ичида ўзингизни қандай ҳис қилишингиз. Ўтириб, туриб, юриб кўринг. Узунлиги қўлингизни тушириб бармоқларингизни сиққанингизда этаги бармоқлар ичида қоларли даражада бўлиши лозим. Енгининг узунлиги катта бармоқ учидан 12-13 см тепада бўлиши керак. Кўйлак белингиз атрофида қатланмаслиги, шишиб қолмаслиги, камар тагидан чиқиб кетмаслиги керак. Баланд бўйли ва тўла эркаклар учун кўйлакнинг пастки тугмаси камардан 8см пастда бўлиши шарт, шундай бўлмаса ўзингиз тугма қадаб олинг, бўлмаса ноқулай аҳволга тушиб қолишингиз мумкин. Кўйлакнинг енги 1 см пиджак енгидан чиқиб туриши керак. Агар ҳар доим яхши таассурот уйғотмокчи бўлсангиз унда: бир ҳил тусли костюмларни, кулранг ёки оч хаво ранг кўйлак ва тўқ қизил галстук билан; сутранг костюм ва кўк кўйлак; тўқ хаво ранг костюм ва оч ранг куйлак; сутранг ва унча ёрқин бўлмаган жигарранг тусли катак костюмлар кийинг. Алохида ажралиб турадиган, ўта ёрқин кийимлар, қора костюмни оқ кўйлак билан кийманг.
Кўпчилик олдида сўзга чиқмокчи бўлсангиз тўқ кўк ёки тўқ кулранг костюм, албатта бир ҳил тусли, оқ ёки оч ранг кўйлак ва галстукни костюм рангига мослаб танланг. Иложи бўлса орқангизда нималар бўлишини олдиндан ўрганинг. Сиз одамлар диққатини бошқаришингиз керак. Микрофонни тўғрилаб олинг. Телевидениега чиқиш учун ҳеч қачон йўл-йўл изли костюм, оқ кўйлак кийманг ва майда гулли галстук тақманг.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling