Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


НИМАЛАР ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛИШДЕБ ҲИСОБЛАНМАЙДИ?


Download 0.61 Mb.
bet40/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

НИМАЛАР ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛИШДЕБ ҲИСОБЛАНМАЙДИ?
Ҳақиқий ўз манфаатларини ҳимоя қила олиш ҳалоллик ва атрофдагиларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш демакдир. Хўжа кўрсинга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш эса атрофдагиларни ўз хоҳиши бўйича бошқариш учун ҳам разиллик, ҳам атрофдагиларни ҳурмат қилмасликдан иборат бўлади.
Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан қўрқадиган одам, хоҳлаган нарсасига эга бўлиш учун турли айёрликлар қилади. Масалан, хотин янги холодильник сотиб олишларини хоҳлайди, лекин бу ҳақда эрига айтишга журъат қилолмайди. У эри бу ҳаддан ташқари қиммат, - деб ҳисоблайди деб қўрқади. У тинмасдан, охир оқибат эри ўзи "Балки, янги холодильник сотиб олишимиз керакмикан"- демагунча эски холодильникдан нолийверади. Агар бундай хотинни ўрнида ўзини ҳурмат қиладиган одам бўлганида, тўгридан тўғри эрига "Дадаси, қиммат бўлса ҳам янги холодильник сотиб олсак, шунга нима дейсиз"- деб айтган бўларди.
Баъзан бундай шамалар ҳазил мутойиба шаклида ҳам бўлади. Лекин, ёмон ери шундаки, бундай одам бетўхтов, қандай қилиб атрофдагиларни лақиллатсам экан, деган ўй билан юради.
Одамларни ўз хоҳиш иродасига қарши бошқариш, манипуляциянинг кўплаб усуллари мавжуд. Биз улардан айримларини қуйида тасвирлаймиз.
Сиз эса уларни ўқиб ўйлаб кўринг, балки ҳаётда, қачондир, кимдир Сизга шу
усул билан таъсир қилишга уриниб кўргандир.
А) агрессивлик ёки қўрқитиш -
Манипуляциянинг энг кенг тарқалган вариантларидан бири агрессивликдир. Агрессивлик тўлақонли эмаслик, салбий "Мен- концепция", -ожизлик белгисидир, у ўзига ишончсйзликдан иборатдир. Ўз манфаатларини ҳимоя қила олиш ва агрессивлик бутунлай турли туман тушунчалар бўлиб, кимки ўзига ишончни ўрганган бўлса унинг учун агрессив бўлиш хавфи йўқолади.
Ўзини ҳурмат қиладиган одам фақат бирон нарсага қатъий чек қўйиш учун агрессивлик кўрсатиши мумкин. Масалан бошлиқ, ҳақли равишда ходим ишда ўз имкониятларини тўлиқ ишга солмаяпти, деб ҳисоблаб, унга заҳрини сочиши мумкин. Бироқ айнан шу усулни қўллаш шарт эмас. Ўз эҳтиёжларини очиқ ва
ҳалол талаб қилиш атрофдагиларнинг ҳурматини қозониб, кутилган
натижага олиб келади. Дўст орттирган яхшими ёки душман, буни танлаш ҳар
кимнинг ихтиёрида.
Б)ночорлик. Ночорлик, бечоралик агрессивликка тескари усул. Атрофдагиларни ўз-ғазаби ва таҳдиди билан қўрқитиш ўрнига, бундайлар уларнинг раҳмини келтиришга, ўзлари ҳақида ғамхўрлик қилишларига эришишга ҳаракат қиладилар.
Баъзи бирлар ўз ёшлари, ижтимоий ва хизмат мавқеларига кўра хизматбарор ва содиқ бўлишим керак деб ҳисоблайдилар. Бошқалари елим бўлиб кўринишдан қўрқиб, тўғридан тўғри ёрдам сўрай олмайдилар.
Бечорасифат, ландовур одамлар учун тўғридан тўғри ёрдам сўраш қийин, шунинг учун улар "Қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти, менга ёрдам беринг" каби зорланишлар билан нолийдилар. Натижада улар ўзларига ҳурматни йўқотиб, ўз қобилиятларидан шубҳалана бошлайдилар.
Ўзини ночор қилиб кўрсатадиган одамлар тоифасига бегоналарнинг ёрдамисиз аллақачон банкрот бўлиши мумкинлигини таъкидлайверадиган бошлиқлар, врачлар бўлмаганда аллақачон ўлиб кетган бўлардим деб нолийверадиган беморлар, сенсиз яшай олмайман деб қайтараверадиган эр ёки хотинлар мисол бўлади.
Унутмаслик керакки, кичкина болалардан ташқари деярли ҳамма ўзининг кундалик қийинчиликлари ва мажбуриятларини ўзлари бемалол ҳал қила оладилар.
В)айблаш. Баъзи одамлар бошқа бировни ўз хоҳишларига бўйсундириш учун айблашни одат қилиб олганлар. Ундайлар Сизни эгоизмда, ўз мажбурият ва бурчларингизни бажармасликда айблашлари мумкин.
Қўшни қўшнисидан қурилишда ёрдам беришини тўғридан тўғри сўраш ўрнига, унга қачондир аррасини бериб турганлиги, томини таъмирлашда ёрдам берганлигини таъна қилиши мумкин. Бундайлар ўзлари бировга ёрдам берган бўлсалар, у ҳам шундай қилиши керак деб ҳисоблайдилар. Эсингиздан чиқмасин яхши хулққина яхшиликни чақиради. Бировга яхшилик қилган бўлсангиз, у ҳам албатта қайтариши шарт дегани эмас. Шундай бир нақл бор: "Иккита нарсани ҳеч қачон унутма, бировнинг сенга қилган яхшилигини ва ўзингнинг бировга қилган ёмонлигингни, иккита нарсани дарров унут, бировга қилган яхшилигингни ва бировнинг сенга қилган ёмонлигини".
Г)танқид-Танқид ёрдамида ҳам атрофдаги одамларни бошқариш мумкин. Бундай ҳолатда одам арзирлик маслаҳат бериш ўрнига танқид қила бошлайди. Бироқ танқидга муносабатда оғирроқ бўлинг. Аксарият одамлар Сизда кўраётган хусусиятларни ростини айтишади. Агар Сиз ўзингизни ҳимоя қила олмасангиз, демак Сизда ўзингизга ишонч йўқ экан. Барча танқидий фикрларни қабул қилинг, эҳтимол улар ҳақиқий аҳволни кўрсатиб Сизга ёрдам бериши мумкин. Агар ҳозир танқид эшитишга тоқатингиз йўқ бўлса, ростини айтиб, танқидни кейинги сафарга қолдиришни сўранг.
Д) киноя, мазахлаш-Баъзан танқид қиладиган нарсанинг ўзи бўлмаса мазах қила бошлашади. Мазахнинг мақсади диққатни бир предметдан бошқасига кўчириш истаги бўлиши мумкин. Лекин аксарият бу усулдан ишонтириш, уялтириш, одамни ўзини бошқача тутаётганлиги учун устидан кулиш мақсадида фойдаланишади. Масалан ўсмирлар чекмайдиган тенгдошларини "онасининг ўғли" деб устидан кулишади. Бироқ, одамга таъсир қилишни истамай ҳам, шунчаки дўстона ғашига тегиш мумкин. Қандайдир аҳмоқона ҳаракат учун ғашини келтириш келажақцкунинг қайтарилмаслигиучун ёрдам бериши мумкин.
Е) мотивларни ойдинлаштириш. "Нима учун?" - деб бошланадиган саволлардан эҳтиёт бўлиш керак. Бундай саволни бераётган одам эҳтимол Сизнинг қарорингиз учун танқид қилмоқчидир, лекин уни очиқ айтишга қўрқаётгандир. Эҳтимол .у. Сизни ўзини айбдор деб ҳис қилсин деб, кечирим сўрашингизни хоҳлаётгандир. Шунчаки эҳтиёт бўлинг. Агар ёмонлик қилган бўлсангиз, яхшиси кечирим сўранг. Хато қилиш ҳар бир одамга хос, ҳамма ҳам адашади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling