Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet42/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

НИЗОДАН-ҲАМКОРЛИККА.
МАҚСАД: Низоларни бартараф қилишнинг деструктив, мувозанатлаштирувчи ва конструктив усуллари тушунчаларини шакллантириш.
"ЭНГ-ЭНГ" ўйини. Биринчи босқичда қатнашувчиларга шундай мазмунда ариза ёздирилади:
АРИЗА
Мен, (Ф.И.Ш.) гуруҳимизнинг рекордлар китобига энг яхши ходим сифатида ёзиб қўйишларингни сўрайман.
Иккинчи босқичда ҳар бир қатнашчи ўз аризасини тақдим қилади.Агар ўхшаш аризалар чиқиб қолса, ижобий тортишув уюштирилади.
Учинчи босқичда ўзаро алоқалар ўрнатишга имкон берадиган шароит яратилади. Бошловчи хоҳлаган одам ҳақида хоҳлаган бошқа қатнашчига "Бу қандай одам?" деган саволни беради. Агар жавоб беришга қийналса, "Ким ёрдам бериши мумкин?"-деб гуруҳга мурожаат қилади.
НИЗОЛИ ВАЗИЯТ. НИЗОНИНГ МАНБАЛАРИ.
1. Умумий мунозара: "НИЗО" сўзи Сизда қандай таассурот уйғотади?
Бир минут давомида ҳар бир қатнашчи бир варақ қоғозга ўз фикрини ёзиб чиқади.
2. Кичик гуруҳларда йшлаш. Қатнашчилар учта кичик гуруҳга бўлинадилар:
А. гуруҳ. "НИЗОЛИ ВАЗИЯТ" тушунчасига таъриф бериш.
Б. гуруҳ. "НИЗО" тушунчасига таъриф бериш.
С. ГУРУҲ. Ҳаётда низоларнинг қандай турлари учрашини аниқлаш.
Масалан: ички ёки шахсий низо, икки киши ўртасидаги низо, одамлар гўруҳи ўртасидаги низо, оилавий низо, ишлаб чиқариш, глобал низолар.
10 минутдан сўнг ҳар бир гуруҳ ўз ишини ҳимоя қилади. Ҳар бир гуруҳнинг иши 2 минутдан муҳокама қилинади. Ҳар бир гуруҳнинг иши доскага илиб қўйилади.
Муҳокамадан сўнг гуруҳларга саволлар:
-ўзингиз гувоҳ бўлган ёки қатнашган низолардан мисол келтиринг.
-бу низо нима билан тугаган?
-Сиз бунда нимани ҳис қилгансиз?
-умуман ҳар қандай низонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
ТЎРТТА КИЧИК ГУРУҲДА ИШЛАШ.
Қуйида кўрсатилган сабабларга кўра низоларнинг қандай кўринишлари вужудга келиши мумкин:
нотўғри берилган оғзаки информация - А гуруҳ
бидъатлар - Б гуруҳ
стереотиплар - С гуруҳ
камситишлар - Д гуруҳ
10 минутдан сўнг ҳар бир гуруҳ ўз ишини 2 минутдан ҳимоя қилади. Ҳар бир гуруҳнинг иши шгаб қўйилади.
"БУЗУҚ ТЕЛЕФОН" ўйини. МАҚСАД: Оғзаки информация бузилиши мумкинлигини кўрсатиш. ШАРТИ: Информацияни диққат билан эшитиб, бошқа одамга айтиб бериш.
ОҒЗАКИ ИНФОРМАЦИЯ МАТНИ.
Менинг ҳамкасбим Ҳамидованинг ити йўқолиб қолди, ит чиройли, оппоқ эди. У ҳамма дўстларига телефон қилиб суриштириб чиқди.
Хўжаева, жуда ғамхўр аёл, кеч тунда таксида уйга қайтаётиб, ҳамкасбимиз Эркаевнинг онасини туғилган кунидан келаётиб, Қоплонова, энг яхши дугонасининг уйи яқинида шунга ўхшаш кучукни кўриб қолибди.
Кеч бўлишига қарамай, у бир илож қилиб Ҳамидовага телефон қилиб қувончли хабарни айтибди.
Ҳамидова Хўжаева билан Қоплонованинг уйи орасидаги йўлни яхши билганлиги учун, универсам билан тунги бар орасида 3 соат сарсон бўлиб юриб, эртасига уйқусизликдан ишга чиқолмади. Қоплоновага уни ишида алмаштиришга тўғри келди, чунки у Ҳамидованинг аҳволини тушунди.
ГУРУҲГА САВОЛЛАР: 1. Фикрингизча ўйиннинг мазмуни нимада?
Нотўғри берилган оғзаки информация низога сабаб бўлган воқеани эслай оласизми?
Шундай пайтда низонинг олдини олишга муваффақ бўлганмидингиз?
АГАР НИЗОНИНГ САБАБИ БИДЪАТЛАР БЎЛСА ...
Бундай низолар узоқ вақт давомида, одамларнинг тафаккур тарзи ўзгариши билан ҳал қилинади. Чунки бидъатлар кўп ҳолатларда одамларда ички руҳий ўнғайсизликни келтириб чиқариб, низоли вазиятнинг авж олиб кетишига сабаб бўлади. Агар низода иштирок этаётган одамларнинг тафаккури ўзгармаса, бундай низоларни тўхтатиш қийин бўлади. Бундай бидъатларга диний, миллий-этник, сиёсий, иқтисодий, маиший, ижтимоий бидъатларни мйсол қилиш мумкин.
Бидъатлар негатив-салбий стереотипларни ҳосил қилади. М: қора мушук йўлни кесиб ўтса нохушликни кутавер. Бидъат таъсирига берилган одам эса бундай ҳолатда ҳар қандай низога ички, руҳан тайёр бўлади, бундай одам ўзи хоҳламаган ҳолда бошқаларни низога ундаши, ғаламислик қилиши мумкин.
Том маънода бидъатлар борлиққа мулоҳазасиз, танқидсиз муносабат ҳисобланади. Бидъатлар ижтимоий ва индивидуал онгнинг анъанавий бўлаклари бўлиб, жамият тараққиёт даражаси ва ижтимоий қадриятлар тизими билан ўлчанади.
Стереотиплар ва эмоционал бидъатлар анчагина барқарор ҳисобланади. Этник ва ирқий бидъатлар эса нисбатан яшовчан ҳисобланади. Шубҳасиз ҳар қандай бидъат бу ижтимоий психологик ҳодиса бўлиб, уларни айнан шу нуқтаи назардан ўрганиш керак.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling