Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet50/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

11. Когнитив қобилияти. Ишлаб чиқариш учун янги технология устида фикр юритиш, тадқиқот ишларини йўлга қўйиш муайян лойиҳалар ва проекцияларни режалаштириш, уларнинг натижаларни олдиндан айтишдан иборат қобилият учун мутлақо шарт. Ўқув – тарбиявий ишларни такомиллаштириш, мутахассис малакасини ошириш 2-касбга йўналтириш, истеъдодли ёшларни “Умид”, “Устоз”, “Камолот” ва чет эл фондлари ёрдами билан хорижий мамлакатларга ўқишга юбориш муассасани қайта жихозлаш маҳсулот кўламини кенгайтириш қўшимча товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга раҳнамолик қилиш.
12. Гностик қобилият. Илмий тадқиқотга лаёқатлилик раҳбар учун муҳим аҳамият касб этади. Унинг ибрат намунаси корхона ташкилотнинг илмий лабораторияга айлантиришга олиб келади. Раҳбарнинг ижодкорлиги оммавий тус олишга олиб келиши мумкин.
Раҳбарлик қилиш малакаларининг заифлиги. Раҳбарлик муайян тузилишга ўзаро боғлиқликка эга бўлган мураккаб шахслараро муносабатни мақсадга мувофиқ амалга оширишдир. Бундан ташқари молиявийдан бошлаб то тарбиявийгача функцияларни бажариш, бунинг учун эса маълум касбий малакаларни лозим акс ҳолда уларнинг заифлиги раҳбарликни қийинлаштиради. Бошқариш, ўқитиш, уларга сабоқ бериш ўқитиш ўқувининг йўқлиги. Корхона ривожини таъминлаш кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муайян билим ҳамда кўникмалар билан қуроллантиришга кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу муаммо “Миллий кадрлар тайёрлаш дастури”да ўз аксини топган. Раҳбар ўз тажрибасини ёшларга ўргатмас экан демакки ворислик тамойили бузилади, муайян малакаларни уларда шакллантирмаслик истиқболга кўр – кўрона ёндашишни юзага келтиради билимлар билан уларни қуроллантирмаслик эса равнақ тўғрисида пок бўлиши мумкин эмас. Меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятиниинг қуйи даражада эканлиги. Жамоадан психологик илиқ муҳит ўзаро ёрдам дўстлик ўзаро мослик аҳиллик тотувлик ўзаро тушунув симпатия сингари ҳис – туйғуларнинг барқарор мажмуасини ўзида акс эттиради. Жамоа фикри гуруҳий интилиш жамоавий онг тафаккур умумийлик ўртасидаги мослик шахслараро муносиблик психологик муҳитнинг таркибий қисмидир.
Янгиликлар билан ўзгаларни ўзига жалб қилишга ўқувсизлиги. Раҳбарда янги ғоялар туғилиши муайян мақсадлар вужудга келиши мумкин, лекин у ана шу нарсалар билан ўзгаларни жал эта олмаслик бошқарув санъати заифлигини билдиради. Бунинг учун “ўзини реклама” қилишдан ор қилмаслик лозим.
Одамлар билан муомалага киришиш жараёнида дилкашлик иболилик ва назокатлилик йўқлиги. Раҳбар этнопсихологик хусусиятларга эга бўлиши орқали дилкашлилик иболилик ва назокатлилик фазилатларига эга бўлади. Миллий қиёфа миллий онг, миллий характер, миллий ҳис – туйғу, миллий шахслараро муносабат билан қуролланиш орқали кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Ақл – идрок ва фаросат бобида сустлашади. Раҳбарлик лавозимига тойилиш ёки кўтариш жараёнида шахснинг ақл - идрок фаҳм – фаросати ҳисобга олинади. Чунки яхши раҳбар – корхонанинг 50% кучидир. Билимдонлик истеъдодлилик ақл – заковатлилик раҳбарнинг муҳим хусусияти эканлигини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Ишбилармон қобилиятининг кучсизлиги. Ҳозирги замон раҳбари ишбилармон уддабурон теран фикрли ўта синчков шахс бўлиши лозим. Фавқулотдаги ўзгаришларга тез муносабатга киришишмасдан туриб, муайян ютуқларга эришиш мумкин эмас. Шунинг учун бозор иқтисодиёти мослашувчи маркетинг хусусиятларни инсонларгина раҳбарликни уддалай олади холос. Мазкур қобилиятнинг кучсизлиги бошқарув имконияти мавжуд эмаслигини билдиради. Ҳар қандай вазият ва ҳолатдан муваффақиятли чиқиб олиш ишбилармонликни тақозо этади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling