Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet49/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

6. Академик қобилият. Ҳозирги замон талаби раҳбар кадр ҳар томонлама камол топган инсон бўлишини тақозо қилади. Давлатлараро, миллатлараро, шахслараро, ихтисослараро, амалга ошириш учун раҳбар ҳар бир соҳадан минимал билимларга эга бўлиши улардан улардан ўз ўрнидан мувафаққиятли фойдаланиш лозим. Молиявий, иқтисодий маънавий, мафкуравий, миллий, соҳалараро муаммолар муҳокама қилинаётганда раҳбар шунчаки иштирокчи эмас. Балки баҳснинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлансин. Муаммо моҳиятини тушунси, унга ўз муносабатини билдирсин.
7.Диққатни тақсимлаш қобилияти. Раҳбарнинг фаолиятини кенг кўламли, худди шу сабабли у лоқайдликка йўл қўйиши мумкин эмас. Энг оддий нарсадан давлат аҳамиятга молик муаммогача масъул бўлганлиги туфайли раҳбар синчков, теран, кузатувчан бир даврнинг ўзида бир неча объектларга ўз муносабаларини билдира олиши лозим. Эътиборлилик ходимларни хушёр торттиради, масъуллик эса тартиб, интизомни мустаҳкамлайди. Лоқайдлик иллати муҳитни тарк этади.
8.Психологик ташхис қобилияти. Раҳбар турли хусусиятли инсонлар билан ҳамкорлик қилади, уларни тарбиялайди. Ҳар қайси инсоннинг келажагини оқилона тасаввур қилишдан иборат олдиндан башорат этиш қобилияти раҳбар учун муҳим аҳамиятга эга. Келажак учун кадрлар тайёрлаш, уларни лавозимларга кўтариш каби ғояларнинг барчаси раҳбар учун ташхис қобилиятини тақозо этади, чунки аниқ мезонларга асослангандагина шахснинг фаолиятини ва имкониятини тўғри баҳолаш мумкин холос.
9.Муомала ва мулоқот ўрнатиш қобилияти. Ҳар хил ёшда, жинсида, касбдаги инсонлар билан мулоқотга киришади. Худди шу сабабдан у мулоқот мароми, муомала турлари, таркиблари нутқли ва нутқсиз воситалар билан яқиндан танишиши таркиблари хусусиятлар миллий ан-анъаналар ҳамда Миллий расм – русумларга риоя қилиш орқали муомала маданиятини эгаллаши.
10. Ташаббусга, ижодга, илҳомлантириш қобилияти турмушдаги айрим қийинчиликлар тўғрисида ибратли маълумотлар келтириш, ўткинчи заҳмат ортда қолиши юзасидан тасалли бериш, уларнинг олдини олиш мумкинлигини асослаш орқали шахсни ижодга илҳомлантириш қобилияти раҳбар кадр учун мутлақо зарур. Фидоийлик туйғусини уйғотиш ёшларда мутахассисларда ташаббус ҳиссини вужудга келтириш ишлаб чиқаришни ривожлантиради.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling