Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet43/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ
Қатнашчилар 2-3 кичик гуруҳларга бўлинишади, ТОПШИРИҚ: - бирон бир бидъат оилада, кўчада, одамлар орасида низога сабаб
бўлган ҳолатни саҳна кўриниши тарзида тайёрлаш.
- 10 минутдан сўнг гуруҳлар ўз инсценировкаларини намойиш
қилишади.
- ҳар бир гуруҳнинг иши қатнашчилар томонидан 2 минут давомида
муҳокама қилинади.
СТЕРЕОТИПЛАРНИНГ ИЖОБИЙ ВА САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ' Стереотиплар мустаҳкамланган ҳатти ҳаракат, тасаввурлардан иборат бўлиб уларни шартли равишда, бидъатларнинг таркибий қисми сифатида салбий ва мустаҳкамланган, ижтимоий ҳодиса аксиомаси сифатида ижобий турларга бўлиш мумкин.
ТОПШИРИҚ: ижобий ва салбий стереотипларга мисол келтиринг.
- салбий стереотиплар | - ижобий стереотиплар
ГУРУҲГА САВОЛ: . -
-салбий стереотиплар сизнинг ҳаётингизда қандай роль ўйнайди?
-ижобий стереотиплар сизнинг тафаккурингиз ва хулқингизга қандай таъсир ўтказади?
Сиз ижобий стереотип Сизнинг ёки атрофингиздагиларнинг ҳаётида салбий роль ўйнаганлиги ҳақидаги воқеани эслай оласизми?
АГАР НИЗОГА СТЕРЕОТИП САБАБ БЎЛГАН БЎЛСА ...
Фикримизча стереотипни барча имконият ва усуллар билан бузиб ташлашга ҳаракат қилиш керак. Ана шунда стереотип пардасига яширинган индивидуал ижобий сифатлар очилади, инсон ўзининг жалб этувчи бутун борлиғи билан намоён бўлади. "Тасодифий қирраларни ўчириб ташласанг, оламнинг гўзаллигини кўрасан". В. БРЮСОВ.
Лекин бу ерда битта муҳим жиҳат бор. Оламни гўзал кўришга интилиш икки тарафлама бўлиши керак. Қарс икки қўлдан бўлишига эришиш эса ниҳоятда қийин бўлади. Умуман "бир нарсани ният қилишдан олдин яхшилаб ўйла, шу ниятинг амалга ошиб қолса нима бўлади?"- деганларидек, бирон бир стереотипни бузиш шартми, бузишдан нима наф? - деган саволни ҳам ўйлаб олиш керак.
СТЕРЕОТИПНИ БУЗИШ
Мулокот соҳаси вакилларининг таъкидлашларича биз тахминан:
- 55% информацияни новербал, нутқсиз мулокот (мимика, қўл
ҳаракатлари, нигоҳ)дан
38% информацияни овоз (баланд-пастлиги, оҳанги) дан
7% информацияни айтилганларнинг мазмунидан оламиз.
Бу шуни билдирадики айтилганларнинг мазмунидан бир хил нарсани, мимика, нигоҳ ва оҳангдан бошқа нарсани англашимиз мумкин. Бу факт Сизга эшитганингиздан шубҳа қилишга ёки унга ишонишингизга сабаб бўлади.
Ушбу машқда қатнашувчиларни 3 гуруҳга бўлган маъқул. ТОПШИРИҚ:
- А -гуруҳ "ёш раҳбар-нўноқ раҳбар"
- Б- гуруҳ "кекса раҳбар-тажрибали раҳбар" стереотипини бузиши
керак.
- С- гуруҳ кузатувчи- экспертлар.
Вазиятни ўйнаб бўлгандан кейин биринчи бўлиб С гуруҳига сўз берилади.
"ҚАРСАКЛАР" ўйини ЎЙИН ШАРТИ:
- бошловчи ижтимоий гуруҳ номини айтади: ким ўзини шу гуруҳга мансуб деб ҳисобласа ўрнидан туради.
-қолган қатнашувчилар уларга қарсак чалишади.
Бошловчи ижтимоий гуруҳ номларини қуйидаги тартибда санайди:
- ким ўзини жамиятнинг аёллар қисмига мансуб деб ҳисобласа ўрнидан
турсин.
ҚАРСАКЛАР
ким калта сочни маъқул кўрса ўрнидан турсин. ҚАРСАКЛАР
ким эрта тонгда иш бошлашни яхши кўрса ўрнидан турсин. ҚАРСАКЛАР
ким детектив китобларни ўқишни яхши кўрса ўрнидан турсин. ҚАРСАКЛАР
кимнинг чўнтагида 10 минг сўмдан ортиқ пули бўлса ўрнидан турсин. ҚАРСАКЛАР
ким ўзини бой деб ҳисобласа ўрнидан турсин. , ҚАРСАКЛАР
ким ўзини камбағал деб ҳисобласа ўрнидан турсин. ҚАРСАКЛАР
ҚАТНАШУВЧИЛАРГА САВОЛЛАР:
айнан шу гуруҳга мансублигингиз учун қайси қарсаклар сизда ғурур ҳиссини уйғотди?
қайсиқарсаклар сиздахўрлик ҳиссини уйғотди? ■ ..':
бу ҳиссиётни камситилиш деб баҳолаш мумкинми?
БАҒРИКЕНГЛИК: : ,
- тан олиш ва ҳурмат қилиш;
- бошқа одамларнинг ўз одатларига, фикрларига эга бўлиш, бирон
нарсага эътиқод қўйиш, қадриятлари ҳуқуқи билан;
- бошқа одамларнинг Сизникидан фарқ қиладиган ўз одатлари,
фикрлари, қадриятлари, бирон-бир нарсага эътиқодлари ҳуқуқлари билан
ўлчанади.
"Ташқи ҳолат инсоннинг ички тузилишига боғлиқ".
"Кенгга кенг дунё, торга тор дунё".
"Бутун жамият тор бағирлик асосига қурилган бўлса ҳам, жамият ҳаётини ҳар қандай яхшилаш бағрикенгликка асосланади". БЕРНАРД ШОУ.
"Бағрикенглик ақлнинг буюк неъмати бўлиб, у велосипед ҳайдаганчалик куч сарфлашни талаб қилади холос". ЭЛЕН КЕЛЛЕР.
"БИЗ" дан "МЕН" гача Саволларга ёзма жавоблар:
ҳаммага қайси жиҳатим ўхшайди?
кўпчиликка қайси жиҳатим ўхшайди?
баъзи бирларга қайси жиҳатим ўхшайди?
- нимам билан ҳеч кимга ўхшамайман?

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling