Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси
Download 0.61 Mb.
|
12.Бошкарув психологияси
2.ТЕСКАРИ АЛОҚА
Биз ўзимизни четдан кузата олмаймиз, шунинг учун атрофдагиларда қанақа кечинма уйғотаётганлигимизни объектив баҳолашимиз қийин. Ҳақиқатни билиш учун баъзан бегона одамнинг фикрини сўрашга тўғри келади. Бундай тескари алоқа атрофдагилар Сизни қандай идрок қилаётганлигини билиш учун керак бўлади. Тескари алоқа ҳар доим хулқингизни назорат қилиб туриш ва қўйган мақсадингизга яхшироқ эришиш учун ҳам зарур. Тескари алоқа ўзингизнинг нутқли ва нутқсиз мулокот усулингизни кўриб чиқиш учун ҳам зарур. Агар ўз суҳбатингизни видеотасмага ёзиб кўриш имконияти бўлса яна ҳам яхши. Энг қулай усуллардан бири атрофдагилардан хулқингизни тасвирлаб беришни сўрашдир. Масалан, ҳамкасбингиз мажлисда сўзлаётиб атрофдагиларни зериктирдингизми ёки ҳаддан ташқари агрессив бўлдингизми, Сизга сўзлаб бериши мумкин. Тескари алоқа ёрдамида Сиз мулокотингизга нималар ҳалақит бераётгани, нима қандай муаммолар туғдираётганини осон билиб оласиз. Тескари алоқанинг муваффақияти учун биринчидан хулқни таҳлия қиладиган одам керак, иккинчидан хулқи таҳлил қилинадиган одам керак. Тескари алоқа усулидан наф келиши учун: А) хулқни таҳлил қилаётган одам баҳо бермасин, шунчаки хулқингизни тасвирлаб берсин. Шунда хулқи тасвирланаётган одамга ўзини ҳимоя қилишга ҳожат қолмайди. Б) хулқни тасвирлашда умумлаштирувчи тушунчалардан фойдаланилмасин. Масалан, Сиз ўзингизни катта олдингиз дейиш баҳо бериш бўлади. Асосий вазифа конкрет ҳаракатларни тасвирлаш. Дўстингизга, ҳамкасблари масалани муҳокама қилишаётганда қулоқ солмагани, шунинг учун янгидан тортишув бошламаслик учун таклиф қилинган хулоса билан келишишга мажбур бўлганлигини айтинг. В) тескари алоқа конструктив, ишчан бўлиши керак, у фақат уни таъминлаётган одамгагина қизиқ бўлмасин. Г) унутмангки, тёскари алоқа одамга ўзини тутишни ўргатиш учун керак. Хадеб унга у ёки бу камчилигидан қутула олмаганини эслатаверманг, бу нарса унинг ғашини келтиради. Д) ундан эҳтиёткорлик билан у ёки бу камчилигидан халос бўлишини илтимос қилинг, талаб қилманг. Одам ўзи ўзгаришни хоҳламас экан, бу усул самара бермайди. Е) камчиликни кўрсатиш учун қулай вақт пойланг. Агар одамга айни шу нотўғри ҳаракатни бажаргандан кейиноқ бу ҳақда эслатсангиз, яна ҳам яхши. Маслаҳатнинг муваффақияти маслаҳат олувчининг қулоқ солиш хоҳиши ва атрофдагиларнинг қўллашига боғлиқ. Ж) унутманг, бу усул самарали мулокотга ўрганиш учун мўлжалланган. Шунинг учун ўзингиз хулқини таҳлил қилиб берган одамдан, Сизни қандай тушунганлигини билиш учун, ўзингиз тасвирлаган нарсани такрорлашни сўранг. 3) тескари алоқа ҳақиқатни қанчалик тўғри акс эттираётганлигини текшириш. Тескари алоқани қабул қилаётган ҳам, уни таъминлаётган ҳам бир-бирини назорат қилсин. Эҳтимол улардан биттаси атрофдагиларнинг фикрига мос келмайдиган субъектив фикр айтиши мумкин. Демак, тескари алоқа одамга ўзи қилаётган нарса, айтмоқчи бўлаётганига қанчалик мос эканлигини билиши учун керак. Унинг ёрдамида ҳар иккала омилнинг истакдаги мувозанатига эришиш ва "Мен қандайман?"-деган саволга жавоб топиш мумкин. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling