Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


"Бундан хам баттаррок булиши мумкин" машки


Download 0.61 Mb.
bet30/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

"Бундан хам баттаррок булиши мумкин" машки. Ок когоз олиб кичик иншо ёзинг. Хал кила олмаган хох ишдаги, хох шахсий ишларингиздаги вокеаларни когозга тушуринг. Энди вокеаларнинг сиз учун кандай ёмон окибатларга олиб келишини уйлаб куринг. Касал булиб колишингиз мумкинми ёки яна бундан ёмонрок нима булиши мумкин?Сиз хозир кандай яшаяпсиз, ишлаяпсиз? Узингизни яхши хис киляпсизми? Муаммоларингиз унчалик куркинчли эмас?. Эхтимол, бундан хам ёмонрок булиши мумкин. Демак, муаммоларни хал килса, яшаса, курашса булади. Доимо сизни хаётда бирор муаммо кийнаса, бундан хам ёмонрок булиши мумкин деб тасаввур килинг. Хаётга ишонч ва кувонч билан каранг. Яшаш кандай яхши.
"Максадга эришиш" машки .Кузингизни юминг, гавдангизни бушаштириб утиринг. Уз максадингизга диккат билан каранг. Тасаввур килинг, максадингизга эришдингиз. Масалан, иш бошладингиз ва уни муваффакиятли бажаряпсиз. Уз максадингиз манзарасини аникрок тасаввур килинг. Кураётган нарсаларингизни англаб куринг - ранглар, нарсалар, одамлар, хоналар, хонадаги шарт-шароит ва х.к. Атрофдаги барча нарсалар - товушлар, овозлар, гап сузларни эшитинг. Атрофдаги нарсаларни ушлаб куринг, уларни хис килинг. Хаёлан уз максадингизга туларок етиш мумкинлигини тасаввур килинг, кейин максадингизга эришиш манзарасини куриб, узингизга айтинг: "Мен албатта бу максадга эришаман. Максадимга эришиш учун хамма нарсани киламан. Бу амалга ошадиган максад, факат унга эришиш учун харакат килиш зарур!".
Энди, нихоят тасаввур килишдан тухтаб, онгли хаётга эришиш учун мутлок ишонч ва мустахкам эътикод билан кайтинг. Бу сизнинг холатингизда узок вакт сакланиб колади ва максадингизга эришиш учун ердам беради.
Шундай килиб, уз муаммоларингизнинг хал килиш йулини топдингиз. Бу муаммоларга турли томондан караб курдингиз ва уни хал килиш мумкинлигини хис килдингиз. Энг мухими муаммоларга нисбатан муносабатингиз узгарди. Муаммоларингизни хал килишда сизга куйидаги мулохазалар ёрдам беради.
- Инсонда доимо муаммолар булади. Хаётда муаммоларнинг булиши мукаррар.
- Бир муаммони хал килгач, иккинчиси тугилади.
- Биринчи муаммодан кейин инсон албатта иккинчисига дуч келади.
- Хар кандай чикарилган карор - бугун тугри булса, эртага нотугри туюлади.
- Муаммони хал килиш вакти бор. Шунинг учун инсонга сабр токат керак.
- Уз хаётингизни такрорланмас деб билинг.
- Хар бир киши хато килиш мумкинлигини унутмаслиги керак.
- Хар бир инсон узига "Бу мен учун мухим эмас!" деб айтишга хакли.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling