Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига мослиги


Download 423.41 Kb.
bet2/21
Sana20.01.2023
Hajmi423.41 Kb.
#1104666
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
16.02.22.Худойкулова М дисс

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш” устувор йўналишига мувофиқ равишда бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жаҳон адабиётшунослигида бу муаммони тадқиқ этиш анча илгари бошланган2. Рус ва қардош халклар адабиётшунослиги, адабий танқидчилик тарихини кузатар эканмиз,3 жанрлар масаласи рус адабиётшунослигида бир қадар ўрганилган бўлса-да, қирғиз, қозоқ, арман, озарбайжон;тожик, туркман белорус ва инглиз адабиётларида ҳозирча алоҳида ўрганилмагани кўринади. Рус адабиётшуноси И. Попов танқид жанрларини тасниф қилганда, мунозарали (полемик) танқидни ҳам алоҳида ажратган, қозоқ олими Т. Какишев эса жанр сифатида баҳс характеридаги мақолани ҳам алоҳида таъкидлагани кўринади4.
Баҳс, полемика, дискуссия, мунозара каби тушунчалар турли луғатларда турлича изоҳланганини кўриш мумкин5. Адабий танқид назариясида адабий-танқидий баҳсни ўрганиш тадқиқ этилиши зарур бўлган масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, адабиётшунос олим Б.Назаров унинг ўзига хослиги, тараққиёти ҳақида фикр билдириб ўтади6. “Ўзбек адабий танқидчилиги” ўқув қўлланмасида адабий танқид жанрларидан адабий мақола ҳақида фикр юритилади7. Адабиётшунос Б. Йўлдошев 60-70-йилларда тақриз, адабий обзор, мемуар, адабий портрет, тақриз мактуб, тақриз-баҳс, тақриз-монография, мақола диалог, мақола–суҳбат, адабий ўйлар каби адабиётшунослик ва адабий танқиднинг жанр ҳамда турларини ривожлантириш борасида ҳам изланишлар олиб борилганлигини таъкидлаб ўтади, аммо уларга алоҳида тўхталмайди8. Адабиётшунос Б. Раҳмонов “Ўзбек адабий танқидчилиги” қўлланмасида тақриз, муаммоли мақола, суҳбат каби жанрлар қаторида баҳс ҳақида ҳам қисқа бўлса-да, тўхталиб ўтади9. Адабий танқидчиликда адабий-танқидий жанрлар ҳақидаги назарий муаммолар адабиётшунос Ш. Ахмедованинг “Ўзбек адабий танқидининг жанрий таркиби” деб номланган монографиясида тадқиқ этилиб, баҳс-мақола муаммоли мақола таркибида тасниф қилинади10. Ўзбек танқидчилари, адабиётшунос олимларидан С.Мамажонов, А.Расулов, С.Содиқ,
Н. Худойберганов каби олимларнинг тадқиқотларида адабий танқиднинг жанрий хусусиятлари ҳақида баъзи бир фикрлар билдирилиб, баъзи жанрларнинг тараққиёти, шу жумладан баҳснинг адабий жараёндаги ўрни ҳақида айрим қарашлар учрайди. Академик Б. Валихўжаевнинг “Ўзбек адабиётшунослиги тарихи” китоби мумтоз адабиётшуносликдаги адабиётшунослик ва адабий танқид жанрлари ҳақида илмий-назарий қарашларга бойлиги билан ажралиб туради11. Аммо бу тадқиқотда баҳс ҳақида фикр юритилмаган. ХХ асрнинг бошлари муосир адабий танқиди шаклланиб келаётган бир пайтда баҳс – мунозаранинг кучайиши (Усмонхон, А.Саъдий, Ойбек, Айни кабилар ижодида) унинг муҳим хусусиятларидан бири сифатида кўринади. Кейинги даврларда ҳам ўзбек адабиётшунослигида адабий-танқидий баҳс- анча ривожланди, турли хил намуналари яратилди, етарли даражада намуналари кўплиги боис маълум бир даврда яратилган баҳсу мунозараларни алоҳида тадқиқ этиш зарурати яққол кўринмоқда.

Download 423.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling