Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD
Download 423.41 Kb.
|
16.02.22.Худойкулова М дисс
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. ХХ-ХХI АСР АДАБИЁТШУНОСЛИГИДА БАҲСНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ТАМОЙИЛЛАРИ
- III БОБ. БАҲСДА МУАЛЛИФ ПОЗИЦИЯСИ, ИЧКИ ШАКЛЛАРИ, ПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
- КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДAГИ ИЛМИЙ ДAРAЖA БЕРУВЧИ PhD.03/27.02.2020.Fil.72.09 РAҚAМЛИ ИЛМИЙ КЕНГAШ БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ уДк:894.375:8-31 ХУДОЙҚУЛОВА МАРҲАБО АҲАДОВНА ЎЗБЕК ТАНҚИДЧИЛИГИДА БАҲС: ТАБИАТИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ 10.00.02 – Ўзбек адабиёти Филология фанлари бўйича фалсафа доктори [PhD] диссертацияси Бухоро – 2021 КИРИШ I БОБ. ЎЗБЕК АДАБИЙ ТАНҚИДИ ЖАНРЛАРИ ТИЗИМИДА БАҲС ВА УНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Танқид жанрлари тизимида баҳс ва унинг генезиси Баҳс жанри табиатига хос хусусиятлар II БОБ. ХХ-ХХI АСР АДАБИЁТШУНОСЛИГИДА БАҲСНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ТАМОЙИЛЛАРИ 2.1. ХХ асрнинг бошларида баҳс жанри ривожи 2.2. Шўро даврида бадиий матнга муносабатда баҳснинг ўрни 2.3 Мустақиллик йиллари баҳсларида адабий-назарий муаммолар талқини III БОБ. БАҲСДА МУАЛЛИФ ПОЗИЦИЯСИ, ИЧКИ ШАКЛЛАРИ, ПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ 3.1. Баҳс ривожида мунаққиднинг ўрни ва позицияси 3.2. Баҳс жанрининг ички хиллари 3.3. Баҳс жанрининг поэтик хусусиятлари ХУЛОСА АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ ИЛОВА КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида адабий танқид жанрлари, уларнинг генезиси, тараққиёти, таркиби, ички турларини фольклор, мумтоз адабиёт билан боғлиқлиги, ўзига хос композицион хусусиятларини тадқиқ этишга эътибор кучаймоқда. Шундан келиб чиқиб, адабиёт, адабий асар ва унинг яратилиши, хусусиятларини тадқиқ этувчи баҳс жанри, табиати, тараққиёти, мунаққидларнинг баҳсларга муносабатларини ўрганиш ҳам танқид тарихининг тараққиёт босқичларини белгилашда муҳимдир. Дунё адабиётшунослигида ижтимоий, адабий ҳаётда адабий танқиднинг роли, унинг аҳамияти адабий жараённи ташкил қилиш, бадиий дидни тарбиялаш ёхуд бадиий тафаккурни ривожлантиришда яққол кўриниши, танқид жанрлари шу билан бир қаторда ижтимоий - эстетик тафаккурнинг ўсишига ҳам таъсир қилиши, бадиий асарни таҳлил қилиш, айни пайтда билвосита жамиятнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш, баҳолаш эканлигига эътибор қаратилаётганлиги ижобий ҳодисалардандир. Адабий-танқидий баҳс илмий ва эстетик тафаккур намунаси сифатида адабиёт ривожига маълум даражада таъсир кўрсатишини аниқлаш, унинг табиати ва ички турларини белгилаш ҳамда таснифлашда, баҳс тараққиётини белгилаш, баҳснинг муаллиф позициясида тутган ўрнини асослаш, композицион, структурал хусусиятларини ёритиш, табиатини белгилаб, поэтик хусусиятларини тадқиқ этиш зарурати келиб чиқмоқда. ХХ аср ва Истиқлол даври танқидчилигида адабий-танқидий баҳс адабиётнинг юксалишида, адабий жараёнда маълум даражада аҳамиятга эгалигини кўрсатмоқдаки, уни илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш зарурлиги бугунги замонавий адабиётшуносликнинг талаби ҳисобланади. Адабий баҳслар, айниқса, адабиётдаги муҳим бир муаммони кўтариб чиқиши, бошқа мунаққид ва олимларнинг шу масалага диққатини тортиши, китобхоннинг илмий-эстетик тафаккурини ўстиришга кўмаклашиши жиҳатидан ҳам ўрганишга лойиқ. Шу боис “Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавияти кўзгуси. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, бой маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни ҳозирлаймиз”1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4797-сонли Фармони, 2017 йил 24 майдаги “ПҚ-2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сонли “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 423.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling