Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


-жадвал  Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

1-жадвал 
Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари 
Талабаларнинг
ўқув фаолияти 
даражаси 
 
Ўқув материалини ўзлаштириш даражаси 
Баҳо 
Аъло 
(Креатив) 
Қўйилган масалани мантиқий жиҳатдан тўлиқ тушуна 
олади ва математика моделини, алгоритмини туза 
олади, ҳамда ушбу алгоритмни Delphi, C++, Borland 
C++ Builder дастурлаш тили кодига ўтказилади.
Шунингдек, берилган дастур коддан масалани шарти 
келтириб чиқарилади ҳамда дастурлаш тиллари 
ёрдамида турли мураккаб ҳисоблаш ишларини 
бажарувчи амалий дастурлар, электрон дарсликлар 
тайёрланилади ва класслар яратилади. 

Яхши 
(Қисман- 
изланишли) 
Қўйилган масала мантиқий жиҳатдан тушунилади ва 
математика моделини, алгоритмини туза олади ҳамда 
ушбу алгоритм Delphi, C++, Borland C++ Builder 
дастурлаш тили кодига ўтказилади. Шунингдек, 
берилган дастур кодидан масалани шартини келтириб 
чиқаришда қийналади ҳамда дастурлаш тиллари 
ёрдамида турли содда ҳисоб ишларини бажарувчи 
амалий дастурлар, электрон дарсликлар тайёрлай 
олади. Аммо класслар ярата олмайди. 

Қониқарли 
(продуктив) 
Қўйилган масалани мантиқий жиҳатдан тўлиқ 
тушунмайди. Содда мисол ва масалаларни математик 
моделини ва алгоритмини туза олади. Мураккабларини 
эса туза олмайди. Аммо ушбу алгоритмни Delphi, C++, 
Borland C++ Builder дастурлаш тили кодига ўтказишда 
қийналади. Берилган дастур коддан масалани шартини 
келтириб чиқара олмайди. Дастурлаш тиллари 
ёрдамида амалий дастурлар, турли содда ҳисоб 
ишларини бажарувчи амалий дастурлар, электрон 
дарсликлар класслар ярата олмайди. 

Қониқарсиз 
(репродуктив) 
 
Қўйилган масалани мантиқий жиҳатдан тушунмайди ва 
математик моделини, алгоритмини туза олмайди. 
Берилган алгоритмни Delphi, C++, Borland C++ Builder 
дастурлаш тиллари кодига ўтказа олмайди. Шунингдек, 
дастурлаш тиллари ёрдамида турли мураккаб ҳисоб 



18 
ишларини бажарувчи амалий дастурлар, электрон 
дарсликлар тайёрлай оламайди.
Тажриба-синов ишининг учинчи босқичи 2020-2021 йилда олиб борилди. 
Мазкур босқичда “Дастурлаш тиллари” фанини ўқитишга мўлжалланган 
“programm-edu.uz” ахборот-таълим муҳити ишлаб чиқилди ва унга электрон 
таълим ресурслари ва машғулотларнинг Case-study услуби ёрдамида ташкил 
этиш бўйича дарс ишланмалар шакллантирилди. Ишлаб чиқилган ахборот-
таълим муҳити, унга жойлаштирилган электрон таълим ресурслар ва Case-study 
услуби ёрдамида ишлаб чиқилган дарс ишланмалар синовдан ўтказиш ва сифат 
даражасини аниқлаш мақсадида Жиззах давлат педагогика институти, Нукус 
давлат педагогика институти ва Навоий давлат педагогика институтларининг 3-
босқич “Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабалари 
ҳамда “Информатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари жалб этилди. Бунда 
388 нафар талабалар иштирок этди. 
Тажриба-синовда иштирок этган талабаларнинг тажриба боши ва 
охиридаги кўрсаткичлари (3-расмга қаранг). 

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling