Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


“Педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларни


Download 1.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/38
Sana28.12.2022
Hajmi1.96 Mb.
#1071056
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
pedagogika olij talim muassasalarida dasturlash tillarini oqitish metodikasini takomillashtirish

 “Педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларни 
самарадорлиги” номли учинчи бобида, тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган 
методика самарадорлик даражасини аниқлашга қаратилган тажриба-синов 
ишларининг натижалари келтирилган. Тажриба-синов ишлари 2018

2022 ўқув 
йилларда Жиззах давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика 
институти ва Навоий давлат педагогика институтларининг 3-босқич “Информатика 
ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабалари ҳамда “Информатика” 
кафедрасининг профессор-ўқитувчилари жалб этилди. Бунда 388 нафар талаба 
ва 72 нафар профессор-ўқитувчи иштирок этди. Ушбу талабалар ва профессор-
ўқитувчилар билан олиб борилган тажриба-синов ишлари қуйидаги 
босқичларда олиб борилди. 
Тажриба-синов ишининг биринчи босқичи 2018

2019 ўқув йилда амалга 
оширилди. Ушбу босқичда тадқиқот доирасида белгиланган вазифаларни ҳал 
қилиш мақсадида тадқиқот муаммоси бўйича илмий педагогик, фалсафий
психологик манбалар ва услубий ишлар таҳлил этилди. Шунингдек, қуйидаги 
тадқиқот ишлари олиб борилди: педагогика олий таълим муассасаларида 
“Дастурлаш тиллари” тиллари фанларини ўқитиш мазмуни ва тузилиш таҳлил 
этилди; малака талаблар, Давлат таълим стандартлари, ўқув-услубий 
воситалари, ўқув дастурлари таҳлил қилинди; ўқув жараёнида бўлажак 


17 
информатика ўқитувчиларининг фаолияти кузатилди; талабаларнинг ахборот-
таълим муҳитларидан фойдаланиб дастурлашни ўрганиш ҳолати ўрганилди; 
тажриба-синов ўтказиш учун дастури ишлаб чиқилди. Шу билан бирга мазкур 
босқичда тажриба-синов ишларини олиб бориш учун педагогика олий таълим 
муассасаларининг “Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналишини 3-
босқичларида таҳсил олаётган талабалар жалб этилиб, улар тажриба ва назорат 
гуруҳларига ажратилди.
Тажриба-синов ишининг иккинчи босқичи 2019

2020 ўқув йилида олиб 
борилди. Мазкур босқичда “Дастурлаш тиллари” фанларни ўқитиш 
самарадорлигини ошириш модели ҳамда талабаларнинг билим, кўникма ва 
малакаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди (1-жадвалга қаранг). 

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling