Бухоро муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналиши 3-босқич талабаси Бафоева Гулрух Умеджон қизига


Download 14.31 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi14.31 Kb.
#1302658
Bog'liq
ФИКРНОМА1


Бухоро муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналиши 3-босқич талабаси Бафоева Гулрух Умеджон қизига
ФИКРНОМА
Бафоева Гулрух Умеджон қизи Бухоро вилояти Жондор тумани ишчи оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2020 йилдан Бухоро мухандислик-технология институти, “Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналишига гранд асосида ўқишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда Бухоро муҳандислик-технология институтининг 3-босқич талабаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Энергетика” факултети ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Таълим йўналиши- “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” бўйича. У ўқиш даври мобайнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар ҳамда вилоят Кенгашлари томонидан ташкил этилган барча маънавий-маърифий, спорт тадбирлари ва ўқув-семинарларда фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатди. Фаолияти давомида ўзининг қизиқувчанлиги, илм олишга интилиши, изланишлари ва жамоатчилик ишларида фаоллиги туфайли бир қатор ютуқларга сазовор бўлган.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазиригининг 2020 йил 19 сентябрдаги 489 сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида “Энг яхши инфографика” номинатсиясидаги республика танловининг институт босқичида фахрили 3 ўринни эгаллаган.
Г.Бафоева ўзининг намунали хулқи ва аъло баҳоларда ўқиши билан тенгдошлари ва устозлари орасида ўз ҳурматига эга талаба ҳисобланади. У ўқиш давомида энергетика сохасида ҳам фаол иштирок этиб, доимий равишда соҳа бўйича янгиликларга интилиб, етакчи профессор-ўқитувчилари билан устоз-шогирд тизимида фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга факультет талабаларинг маънавий-ижтимоий ҳаёти бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, турли хил лойиҳа ва тадбирларда иштирокини таъминлашда фаол ҳаракат олиб бормоқда.
Г.Бафоева келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига таълим йўналиши бўйича муносиб номзод сифатида тавсия этамиз.

Энергетика” факультети декани: проф.Н.Н.Садуллаев
Download 14.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling