Бухоро озик-овкат ва енгил саноат
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Download 344 Kb.
|
16 11 10 Нефт Газ Конларини ишлатиш ФАН ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ 2022 2023
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Талаба маъруза ва амалий машғулотларда назарий олган билимларини мустаҳкамлаш учун курс ишини бажаради. Курс ишини бажариш учун тавсия этиладиган таҳминий мавзулар: 1. Мураккаб қувур ўтказгичлари гидравлик ҳисоби. 2. Нефть ва газ аралашмалари харакатланаётган қувур ўтказгичлари гидравлик ҳисоби. 3. Кон қувур ўтказгичлари таснифи. 4. Нефтнинг реологик хусусиятлари. 5. Ноньютон суюкликлари узатувчи қувур ўтказгичлари хисоби. 6. Ноизотермик суюқлик харакатланаётган қувур ўтказгичлари хисоби. 7. Қувур ўтказгичларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш. 8. Нефть газини йиғиш тизимлари гидравлик хисоби. 9. Газни йиғиш тизимлари қувур ўтказгичлари гидравлик хисоби. 10 Нефть қувурларида чўкинди ҳосил бўлиши ва уларни йўқотиш (тозалаш) усуллари. 11. Қувур ўтказгичларида асфальт-смола-парафин хосил бўлиши ва уларни тозалаш. 12. Қувур ўтказгичлари коррозияси ва унинг ҳимояси. 13. Қувур ўтказгичларида ноорганик тузларнинг чўкиши ва уларни тозалаш. 14. Углеводород аралашмаларини кўп фазали оқим насосларида хайдаш. 15. Рельефли кон қувур ўтказгичлари гидравлик ҳисоби. 16. Қайнок нефтни узатувчи қувур ўтказгичлар ҳисоби. 17. Ер ости қувур ўтказгичларида ламинар оқимдаги нефть ҳарорати таҳлили. 18. Ньютон нефтининг изотермик оқим таснифи. 19. Қувур ўтказгичлари мақбул трассаси ва диаметри. VII. Мустақил таълим ва мустақил ишлар бўйича кўрсатма ва тасвиялар. Талаба мустақил ишининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш. Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ва Интернет материаллари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган мавзулар бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш; назарий билимларни амалиётда қўллаш; макет, модель ва намуналар яратиш; илмий мақола, анжуманга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к. Амалий ва лаборатория машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар, масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий масала ва мисоллар ечиш услуби ва мустақил ечиш учун масалалар келтирилди. Download 344 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling