- УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ НАЗАРИЯСИ 1 ФАНИДАН
- МУСТАҚИЛ ИШ
ДИҚҚАТ ҲАЖМИНИ ЎЛЧАШ - Диққатнинг инсон ҳаётидаги ўрни хусусида
- Диққатнинг нерв -физиологик асосилари.
- Диққат турлари.
- Диққат хусусиятлари.
Кириш - Юртбошимиз И.А.Каримовнинг ёшларни онгли, маънавиятли ва фикри теран қилиб тарбиялаш хусусида:
- “Мен кўҳна бир ҳақиқатни яна эслатмоқчиман:
- табиатда бўшлиқ бўлмаганидек, инсоннинг онгу тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди “
Диққат ҳақида тушунча - Одамга ҳар бир дақиқада атроф-муҳитдан жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир этиб туради. Лекин одамга таъсир этаётган бу нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди. Улардан айримлари аниқ яққол акс эттирилса, бошқа бирлари шунчаки жуда хира акс эттирилади, ёки умуман акс эттирилмайди.
- Бу эса ана шу одамга таъсир этаётган нарсаларга диққатнинг қай даражада қаратилишига боғлиқдир.
- Демак, диққатимиз қаратилган нарса ва ҳодисалар аниқ ва тўла акс эттирилади.
-
Диққатга таъриф - П.И.Иванов томонидан диққат деб-
- онгни бир нуқтага тўплаб муайян бир
- объектга актив қаратилишга айтилади.
- Ф.Н.Добринин, Н.В.Кузьмина,
- И.В.Страхов, М.В.Гамезо,
- Н.Ф.Гоноболин ва бошқаларнинг
- фикрича, диққатнинг вужудга келиши онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гуёки онг доираси бир мунча тиғизланади.
Диққат шундай муҳим жараёндирки, у одамнинг барча фаолиятларида албатта иштирок қилади. Энг содда фаолиятдан тортиб энг мураккаб фаолиятни ҳам диққатнинг иштирокисиз бажариш мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги роли бениҳоя каттадир. - Диққат шундай муҳим жараёндирки, у одамнинг барча фаолиятларида албатта иштирок қилади. Энг содда фаолиятдан тортиб энг мураккаб фаолиятни ҳам диққатнинг иштирокисиз бажариш мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги роли бениҳоя каттадир.
- Жумладан, Француз олими Кювье гениалликни чидамли диққат деб таърифлайди
- И.Ньютон эса, кашфиёт бу- фикрни доимо шу масалага қаратиш жараёнининг махсулидир дея таъкидлайди
Do'stlaringiz bilan baham: |