Бухоро шаҳар "Ишга мархамат " мономаркази рахбари А. А. Умаров
Download 81.23 Kb.
|
меморандум мономарказ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меморандум мақсади
- Мономарказнинг вазифалари
- Марказнинг вазифалари
Бухоро шаҳридаги “Ишга мархамат” мономаркази хамда Бухоро вилоят “Ойдин нур” оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш Марказининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида МЕМОРАНДУМ Бухоро шаҳар “Ишга мархамат ” мономаркази рахбари А.А. Умаров (кейинги ўринларда Мономарказ деб юритилади) хамда Бухоро вилоят «Ойдин нур» оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш марказининг рахбари Ш.М.Ихтиярова номидан (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) куйидаги йўналишлар буйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар. Меморандум мақсади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 05.04 даги 183-сонли “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг бажарилишини таъминлаш Ишсиз, иқтисодий аҳволи оғир, ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламига мансуб хотин-қизларни касбга тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ; нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг аҳоли бандлигини таъминлашда иштирокини қўллаб-қувватлаш тартибини назарда тутиш; Камбағал ва ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш; меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдаги ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқароларни тадбиркорлик кўникмаларини ҳосил қилиши учун касб-ҳунарга тайёрлаш; Техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга киролмаган ҳамда касб ҳунар эгаллаш истагидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш; Мазкур карор ижросини таъминлаш юзасидан тузилаётган ушбу меморандум билан томонларга куйидаги вазифалар юклатилади. Мономарказнинг вазифалари: Ички меҳнат бозоридаги талаб ва истаклардан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўргатиш; Мономарказ битирувчиларига ўқитиш якуни бўйича белгиланган сертификатни топшириш; Марказнинг вазифалари: Ишсиз, иқтисодий аҳволи оғир, ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни аниқлаб, рўйхатини тузиш ва касб-ҳунарга йўналтириш; Касб-ҳунарга ўқитиш мономаркази билан хамкорликдаги иш услубларини янгилаб бориш, узаро ахборот ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш; Ижтимоий ҳимояга муҳтож уйсиз-жойсиз касб-ҳунар ўрганиш истагидаги аёл-қизларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш; Касб-ҳунар курсини тугатган хотин-қизларга ўз йўналиши бўйича бизнес-режа тузиш, кичик лойиҳалар ёзишни ўргатиш ва уларга кичик тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш Бухоро шахридаги “Ишга мархамат” Бухоро вилоят Мономаркази директори “Ойдин нур” ОИҲҲМ раҳбари А .А Умаров __________ Ш.М.Ихтиярова ________ Юристконсул Марказ юристи М.Бозорова_____________ О Икрамова______ 25.11.2022 йил Download 81.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling