Бухоро шахар 27- умумий урта таълим мактабида ички назоратга олинган укувчилар билан олиб борилаётган ишлар тугрисида


БУХОРО ШАХАР 27- УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ


Download 141.35 Kb.
bet2/9
Sana13.04.2023
Hajmi141.35 Kb.
#1350345
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ven nazorati

БУХОРО ШАХАР 27- УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ
БУЙРУҒИ

Мактабда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини янада ошириш, вояга етмаганларни соғлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш, улар орасида ҳуқуқбузарлик, жиноятлар ҳамда бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни олдини олиш, вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимининг 2015 йил 12 февралдаги “Бухоро шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги


85-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Ж.Тураеванинг ўқувчиларни мактабнинг ички рўйхатига олиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилсин.
2. Мактабнинг 9-А -синф ўқувчиси Гайбуллаев Азизбек ва 6-А синф укувчиси Файзуллаева Угилой 2019 йил 2 октябрда ички рўйхатга олинсин ва уларга алоҳида назорат дафтари юритилсин.
3. Ички рўйхатга олинган 9-А -синф ўқувчиси Гайбуллаев Азизбекга синф рахбари Н.Ахтамова, 6-А синф укувчиси Файзуллаева Угилойга синф раҳбари С.Тухтаева тарбиячи педагог этиб тайинлансин.
4. Ўқувчиларга бириктирилган тарбиячи-педагог синф раҳбари Н.Ахтамова ва С.Тухтаевага:

ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида қизиқиши бўйича, спорт ва фан тўгараклари, маданий-маърифий тадбирлар ва жамоат ишларига жалб этиш чоралари кўрилсин;
ўқувчиларнинг давомати, уларнинг ички тартиб-қоидалари ва мактаб Уставида белгиланган кийиниш маданиятига риоя этишини, тегишли ўқув-қуроллари билан келиши ҳамда мактабга таъқиқланган буюмлар олиб келмаслиги алоҳида назоратга олинсин;

ўқувчи ва унинг ота-онаси билан якка тартибда профилактик суҳбат олиб борилсин ва суҳбат натижалари ўқувчининг назорат дафтарига қайд этиб борилсин;


Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда унинг оилавий шароити, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилсин ва тегишли профилактик тадбирлар амалга оширилсин;
ўқувчини мактабда ўтказиладиган маданий, маърифий ва оммавий тадбирлар ва жамоатчилик ишларига кенг жалб этиш чоралари кўрилсин.
5. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Ж. Тураевага:
ўқувчи билан профилактик тадбирлар тасдиқланган «мактабда ўқувчиларни ички рўйхатга олиш тартиби тўғрисида йўриқнома» асосида ташкил этилиши назоратга олинсин.
ўқувчи билан амалга оширилган профилактик ишлар натижаси юзасидан доимий мониторинг олиб борилсин.
мониторинг натижаларига кўра ҳар чоракда раҳбариятга таклиф киритиш вазифалари юклатилсин.
6. Ушбу буйруқнинг ижро назорати Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Ж.Тураева зиммасига юклатилсин.

Мактаб директори: А.Хамитов




Download 141.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling