Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С. Мухамедов “ ” январь 2021 йил


Download 23.27 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi23.27 Kb.
#1161408
Bog'liq
2 5231362564159441748


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
________________ С.Мухамедов
___” январь 2021 йил


Бухоро туман Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан ўтказилган учрашув
БАЁНИ


2021 йил 07 январь Истиқбол МФЙ
Раислик қилувчи: С.Мухамедов - Бухоро туман ҳокими


Қатнашдилар: Туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамроев, Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро туман бўлими бошлиғи М.Садуллоева, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш Маркази директори Б.Мадатов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Тошев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро туман Кенгаши раиси Ш.Камолов, туман тижорат банклари, Мактабгача таълим бўлими, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари (рўйхат асосида), ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар.


КУН ТАРТИБИ:


Ёшларининг муаммо, таклифларини ўрганиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида.
(С.Мухамедов, С.Б.Ҳамроев, М.Садуллоева ва бошқалар)
Йиғилишда Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро туман бўлими бошлиғи М.Садуллоева сўз олиб, мазкур учрашув Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С.Мухаммедов иштирокида маҳалла ёшларининг ташаббусларини амалга оширишда кўмаклашиш юзасидан бўлиб ўтишини айтиб, учрашувни очиб бериш ва раислик қилиш учун сўзни Бухоро туман ҳокими учрашув Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С.Мухаммедовга берди.
учрашув Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С.Мухаммедов ўз сўзида Ёшларимизнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, улар орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳурматли Президентимиз 2020 йил 25 декабрь куни Ёшлар форумидаги маърузаларида Биз раҳбарларга бир қатор вазифаларни белгилаб бердилар.
Президентимиз ўз маърузаларида Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Шу боис, Президентимизнинг бевосита шахсий намуналаридан келиб чиқиб, ёшлар билан доимий мулоқот олиб бориш вилоятдаги барча даражадаги раҳбарларнинг кундалик фаолияти мезонига айланди тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди. учрашув Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С.Мухаммедов шунингдек, туманда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, сектор фаолияти давомида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек, ёшлар муамоларини ижобий ҳал этиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Учрашувга таклиф этилган ёшлар томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли кредитлар ажратиш, фаолиятни кенгайтириш учун ер олиш тартиби, ҳудудда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун маънавий-маърифий лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилиши юзасидан таклифларни беришди.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бухоро туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ёшлар билан учрашувида ёшлар томонидан билдирилган таклифларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тегишлилиги бўйича тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига:
- учрашув давомида келиб тушган мурожаат ва таклифларни белгиланган муддатларда ҳал этилишини назоратга олиш топширилсин.
3. Ушбу йиғилиш баёни қарори ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Баёнлаштирувчи М.Мухторов

Туман ДСИ бошлиғининг 2021 йил ___ январдаги ____-сонли йиғилиш баёнига илова


Бухоро туман ДСИ бошлиғи С.Мухамедовнинг ёшлар билан учрашувида билдирилган таклифларни ҳал этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ





Мурожаат қилган ёшнинг Ф.И.Ш

Мурожаат мазмуни

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

Назорат

1

Рамазонов Анвар
(99-707-86-45)
Дўстлик МФЙ

Тухум йўналишида паррандачилик билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит ажратиш

30.12.2020

ОАТБ “Агробанк” Бухоро туман филиали Ф.Жумақулов

Туман ҳокимининг 1-ўринбосари У.Барноев

2

Исматов Фазлиддин
(97-308-43-48)
Истиқбол МФЙ

Ташкил этиладиган ўқув марказини жиҳозлаш учун кредит ажратиш

Белгиланган муддатда

ОАТБ “Агробанк” Бухоро туман филиали Ф.Жумақулов

Туман ҳокимининг 1-ўринбосари У.Барноев

Download 23.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling