Бухоро вилоят бухоро туман 24-давлат мактабгача таълим ташкилоти


Шартнома 2023 йил 29 апрелдан кучга киради ва 2025 йилгача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, Шартнома


Download 408.95 Kb.
bet2/29
Sana09.05.2023
Hajmi408.95 Kb.
#1449708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
24 МТТ жамоа шартномаси 2023 2025 йиллар

Шартнома 2023 йил 29 апрелдан кучга киради ва 2025 йилгача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, Шартнома тарафлар янги Шартнома тузгунча ёки амалдаги Шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.

  • Мазкур Шартнома Иш берувчига ва МТТнинг меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган ҳамда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади.

  • Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

    ходимнинг оила аъзоларига;
    ушбу ташкилотда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, айни пайтда пенсияда бўлган шахсларга;
    мазкур МТТда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
    меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим карамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
    фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;
    касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида фақатгина касаба уюшмаси аъзоларига.
    6. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро келишувига асосан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

    1. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган МТТнинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари ва ҳоказо орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

    2. МТТга янги ишга қабул қилинган ходимларни дастлаб касаба уюшмаси қўмитасида танишув суҳбатидан ўтиши йўлга қўйилади.

    3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 540-моддасига мувофиқ, касаба уюшма ташкилотлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.

    4. Иш берувчи ходимларни қайси касаба уюшмасига аъзо бўлишига ёки қайси туман касаба уюшмаси бўлинмаси ҳизматига ўтишини белгиламайди. Мазкур ҳолат Касаба уюшмаси картасига мувофиқ меҳнат жамоасида муҳокама қилиниб, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги барча ташкилотлар таълим ва фан ходимлари касаба уюшма туман (шаҳар) бўлинмаси ҳизматига олинади (КУ устави, 28 банд).

    5. Ушбу жамоа шартномаси янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида ишлаб чиқилган.




    Download 408.95 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling