Бухоро вилоят бухоро туман 24-давлат мактабгача таълим ташкилоти


XVII. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


Download 408.95 Kb.
bet19/29
Sana09.05.2023
Hajmi408.95 Kb.
#1449708
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
24 МТТ жамоа шартномаси 2023 2025 йиллар

XVII. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК



  1. Иш берувчи ушбу Шартнома шартларини бузувчи қарор қабул қилган тақдирда, Касаба уюшмаси қўмитаси ушбу қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли, бу тақдимнома бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитасининг ушбу талабларини қаноатлантиришни рад қилган ёки белгиланган муддатда келишувга эришилмаган тақдирда, келишмовчиликлар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси).

  2. Жамоа шартномаси мажбуриятларининг бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур Шартномада белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

ЖАМОА ШАРТНОМАСИГА ИЛОВАЛАР РЎЙХАТИ
1. МТТ раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битими.
2. Таътиллар жадвали.
3. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимлар-нинг тоифалари рўйхати.
4. Махсус кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул олиш ҳуқуқини берадиган ишлар бўйича касб ва лавозимлар рўйхати.
5. Гигиена воситаларини бепул олиш ҳуқуқини берадиган ишлар бўйича ишлардаги касб ва лавозимлар рўйхати.

Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2023 йил 16 мартдаги 1-сонли баённомаси билан маъқулланган жамоа шартномасига


1-илова


МТТ раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
Б И Т И М И
(2023 йил учун)

Т/р.

Тадбирлар мазмуни

Бажариладиган иш нархи
(минг сўм)

Тадбирнинг бажарилиш муддати (ҳар йили)

Тадбирининг бажарилишига маъсул шахс

1

2

3

4

5

1.

Ёнғинни олдини олиш бўйича жиҳозлар билан таъминлаш

100,0

доимий

Директор, Хўжалик мудири

2.

Ошхона, кийим ечиш хонаси, ҳожатхоналарни таъмирлаш

550,0

Ҳар йили 4-чорак

Директор, Хўжалик мудири

3

Машғулот хоналари электр жиҳозларини созлаш ва хавфсиз ҳолатда келтириш

300,0

доимий

Директор, Хўжалик мудири

4

Хоналарда, коридорларда, бинонинг ташқи қисмларида сунъий ёритишни меъёр талабига келтириш

222,0

доимий

Директор, Хўжалик мудири

5

Иситиш тармоғини сув қувурларини, қозонларни текшириш ва даврий синовдан ўтказиб бориш

350,0

доимий

Директор, Хўжалик мудири

6

Қозонхона тизимида табиий газ таъминоти тўсатдан тўхтаганда системани ишини узадиган автоматларни созлаш

300,0

Ҳар йили 3-чорак

Директор, Хўжалик мудири

ДМТТ директори: Л.Шерова Касаба уюшмаси қўмитаси :М.Хакимова


Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2023 йил 16 мартдаги 1-сонли баённомаси билан маъқулланган жамоа шартномасига


3-илова



Download 408.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling