Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўҚитиш маркази


Download 1.93 Mb.
bet3/3
Sana24.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1226235
1   2   3
Релаксация (жисмоний ёки руҳий зўриқишдан қисман ёки тўла озод бўлиш) усули:
Креслога ўтириб, ўзингизни бўш қўйинг ва хотиржам дам олинг. Ёки стулга ўтириб, “аравакаш ҳолати”ни эгалланг: билакларни тиззага қўйиб, уларга таянинг, даҳанингизни кўкрагингизга туширинг, кўзларни юмиб, бўшашинг.
Аччиқ чой дамланг ёки қаҳва қайнатинг. 10 дақиқа давомида ичинг, ушбу вақт давомида бирор нима тўғрисида ўйламасликка ҳаракат қилинг.
Магнитофонни ёқинг ва севимли мусиқангизни тингланг. Ушбу ажойиб дамлардан роҳатланинг.
Ваннани унча иссиқ бўлмаган сув билан тўлдиринг ва унда бироз ётинг. Ётган ҳолингизда хотиржам қилувчи нафас олиш машқларини бажаринг. Ёпиқ лабларингиз орасидан чуқур нафас олинг, юзингизнинг паст қисми ва бурнингизни сув ичига ботиринг ва жуда секин нафас чиқаринг. Нафас чиқаришни иложи борича узоққа чўзишга ҳаракат қилинг (қаршилик билан нафас чиқаринг). Ҳар бир нафас чиқариш орқали кун бўйи тўпланиб қолган толиқишлар секин-асталик билан сусайиб бораётганлигини тасаввур қилинг.
Очиқ ҳавода сайр қилинг.
Релаксация гимнастика машқлари ҳам мавжуд. Уларни алоҳида хонада, бегона кўзлардан ҳоли бажарган маъқул.
Машқларни бажариш учун бошланғич вазиятни эгаллаш зарур: чалқанчасига ётинг, оёқларингизни ён томонга очинг, товонларингизни бармоқларингизни ташқи томонга қаратган ҳолда ён томонга очинг, қўлларингизни танангиз ёнида бўш тутинг (кафтлар юқорига қараган ҳолда). Бошингиз бироз орқага ташланган. Танангизни бўш тутинг, кўзларни юминг, нафас олиш бурун орқали. Тахминан 2 дақиқа давомида тинч ётинг, кўзлар юмилган. Ётган хонангизни тасаввур қилишга ҳаракат қилиб кўринг. Аввалига фикран хонани деворлар бўйлаб айланиб ўтишга ҳаракат қилинг, сўнгра танангиз бўйлаб бошингиздан товонингизга қадар ва аксинча йўл олинг.
Енгил нафас олинг ва бир зум нафасингизни ушлаб туринг. Бир вақтнинг ўзида бир неча сонияга барча мушакларингизни бутун танангиздаги зўриқишни сезишга ҳаракат қилган ҳолда таранглаштиринг. 3 марта такрорланг. Сўнг бир неча дақиқа давомида ўзингизни бўш қўйган ва бутун танангизнинг оғирлигини хис қилишга диққатингизни жам қилган тинч ётинг. Фикран, олаётган нафасингиз чиқараётган нафасингиздан бир қанча совуқроқ эканлигини қайд этинг. Бошқа бирор нарса тўғрисида ўйламасликка ҳаракат қилинг.
Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling