Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўҚитиш маркази
Download 1.93 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу №21 Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга психологик тайёрлаш Бухоро- 2020 й БУХОРО ВИЛОЯТИ
- Ўқув машғулотининг мақсади
- Услуб
- Психологик тайёргарлик
БУХОРО ВИЛОЯТИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ УСЛУБИЙ ИШЛАНМА Мавзу №21 Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга психологик тайёрлаш Бухоро- 2020 й БУХОРО ВИЛОЯТИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ “ТАСДИҚЛАЙМАН” Бухоро вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари п-к __________ Ш.Хушназаров “___” ____________ 2020 йил У С Л У Б И Й И Ш Л А Н М А МАВЗУ: Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга психологик тайёрлаш “ТАСДИҚЛАЙМАН” Бухоро вилояти ФВБ ҲФХЎМ бошлиғи п/п-к __________ Б.Баратов “___” ____________ 2020 йил Умумий йиғилишда муҳокама қилинган “___” ____________ 2020й ___ - сонли баённома Бухоро – 2020 й № 21. Мавзу: Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга психологик тайёрлаш Ўқув машғулотининг мақсади: 1. Тингловчиларга Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг моҳияти ва асоси ҳақида тушунча бериш 2. Тингловчиларга Жабрланганларга психологипк ёрдам кўрсатиш йўллари. бўйича тушунча бериш. Услуб: Маъруза Ўтказиш жойи: ҲФХЎМ ўқув хонаси Ажратилган вақт: 1 соатЎқув саволлари: Психологик тайёргарликнинг моҳияти. Психик ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш йўллари. 3. Жабрланганларга психологипк ёрдам кўрсатиш йўллари. 4. Релаксация машқлари. Психологик тайёргарлик - бу одамларда руҳан чидамлиликни шакллантириш ёки қўйилган вазифаларни бажариш, хавфли вазиятларда фидокорона ҳаракат қилиш қобилиятини кучайтиришдаги хислатларини ҳосил қилиш демакдир. Психологик тайёргарликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Аҳолининг турли тоифаларида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш чоғида юқори психологик барқарорликни ишлаб чиқиш. Ҳар бир фуқарода фавқулодда вазиятлар юз берган дамда жабрланганларга ёрдамга келишга шайликни тарбиялаш. Аҳолининг содир бўлиши эҳтимол бўлган барча фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш малакасига эга бўлишига эришиш. Қутқарувчиларда жабрланувчиларга кўмаклашишга, уларни қутқариб олишга доимий шайлик, инсонпарварликни шакллантириш. Раҳбарлар таркибида юқори психологик сифатларни шакллантириш ва аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга шайлик ва ўзига бўлган ишончни тарбиялаш. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling