Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўҚитиш маркази


Download 1.93 Mb.
bet2/3
Sana24.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1226235
1   2   3
Руҳий реакция:
Стресс – ҳайвонот ва инсон организмида турли нохуш омиллар (стрессорлар) таъсирига жавобан юзага келувчи физиологик ҳимоя реакциялари мажмуи.
Дистресс – организмнинг унга ўта нохуш, “чегарадан чиқиб кетган” таъсир кўрсатилган вақтдаги патологик ҳолати. Дистресснинг тормозловчи ва қўзғатувчи турларини ажратиш мумкин.
Хавотирхавф-хатарни сезиш, хавфсираш ҳолати. Одатда хавотирланиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қандайдир бир воқеанинг содир бўлиши кутилаётган вақтда намоён бўлади.
Қўрқув – қандайдир тасаввурдаги ёки ҳақиқий хавфдан қайғуриш. У ўзини ўзи сақлаш инстинктига асосланган, муҳофаза хусусиятига эга ва томир уриши ва нафас олиш частотасига, артериал босим кўрсаткичларига таъсир қилади. Қўрқувнинг функцияси бўлажак хавфдан огоҳлантириш, уни четлаб ўтиш йўлларини топишга ундашдир. Қўрқув турлари:
Чўчиш – шартсиз рефлекторли “қўққисдан қўрқиш”.
Ҳадик - хавф-хатарни доимий сезиш, секин-асталик билан юзага келувчи ва узоқроқ давом этадиган ҳолат.
Даҳшат – қўрқувнинг энг кучли даражаси ва қўрқувнинг онг устидан ғалабаси.
Ваҳима – одамлар гуруҳини қамраб олган қўрқув ҳисси.
Инсоннинг реакциясига номеъёрий вазиятдаги меъёрий реакция сифатида баҳо бериш мумкин бўлганда шошилинч руҳий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Реакцияси психологик меъёрлардан четга чиқиб кетган инсонларга шошилинч руҳий ёрдам кўрсатишнинг иложи бўлмайди. Бундай ҳолларда шифокорпсихиатр кўмаги керак бўлади.
Шошилинч психологик ёрдам – фавқулодда вазиятларда жабр кўрган, танг аҳволда қолган бир ёки кўп сонли одамларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган қисқа муддатли тадбирлар тизими. Унинг мақсади энг муҳим психик, психофизиологик ҳолатларни тартибга солиш ва нохуш ҳиссий кечинмалар туфайли юзага келган вазият талабларига мос келувчи профессионал усуллар ёрдамида ишлаш.
Дастлабки психологик ёрдам қутқарув ишлари раҳбарлари ва қутқарувчилар томонидан зарарланиш ҳудудида бўлган жабрланганларга ва стресс ҳолатидаги аҳоли билан сўз ёрдамида муносабат ўрнатиш усулларини қўллашдан иборатдир. Бундай усулларга:

  • ҳиссий зўриқишни келтириб чиқарган омилларни бартараф этиш;

  • раҳбарлар ва қутқарувчиларнинг аҳоли ва ходимлар билан бевосита мулоқотда бўлишлари;

  • хуш келадиган сўзлар ва бундай вақтда зарур маслаҳатлар билан далда бериш;

  • қутқарувчининг хотиржам мулоҳаза юритиши, раҳбарнинг аниқ кўрсатмалар бериши;

  • зўриқишни бартараф этиш мақсадида тезкор якка суҳбатлар уюштириш;

  • бақиришларга йўл қўймаслик, одамларни мазах қилиш ва қўполликларга чек қўйиш;

  • тиббиёт ходимлари ва бевосита командирлар томонидан қутқарувчини назорат қилиш киради.

Жабрланувчилар билан ишлаш борасида бир қатор тавсияларни ишлаб чиқилган:

  1. Жабрланувчига сиз унинг ёнида эканлигингиз ва қутқариш чораларини кўришни бошлаганлигингиз ҳақида айтинг.

  2. Жабрланувчининг атрофида бегоналар бўлишига йўл қўйманг.

  3. Эҳтиёткорлик билан жисмоний муносабат ўрнатинг.

  4. Гапиринг ва эшитинг.


Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling