Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов


Download 89 Kb.
bet6/6
Sana25.02.2023
Hajmi89 Kb.
#1230675
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
0.Протокол лойиҳаси (2)

9. Ички ишлар бошқармаси (Ш.Алиев), Миллий гвардия (Б.Саитджанов), Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (А.Абдухаликов) ҳафталик доирасида маҳаллалар, туманлар ва шаҳарлар марказларининг тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш чораларини кўрсин.
10. Соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Баҳронов) ҳафталик доирасида маҳаллалар, туманлар ва шаҳарлар марказларининг тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларида тиббиёт пунктлари фаолиятини юқори даражада ташкил этсин ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя қилинишини назорат қилсин.
11. Вилоят ишчи гуруҳининг туман (шаҳар)ларга бириктирилган аъзолари:
2022 йил 3 октябрдан бошлаб бириктирилган ҳудудларда ҳафталик доирасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва юқори савияда ташкил этиш;
шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда Дастурда назарда тутилган тадбирларни “маҳаллабай” ташкил этиш;
шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
ҳафталик доирасида Дастурда белгиланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар, хайрия тадбирларини юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш;
жорий йил 3-9 октябрь кунлари бириктирилган ҳудудларда ўтказилган тадбирлар ҳақида вилоят ишчи гуруҳига кунлик ахборот,
11 октябрь куни ҳафталик якунлари бўйича маълумотнома тақдим этилишини таъминласин.
11. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси (Г.Самиева), вилоят телерадиокомпанияси (Ф.Аминов), “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти (Ш.Сулаймонов)га:
медиа-режага мувофиқ тадбирларни кенг ёритиш;
давлат мукофотлари ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган кекса авлод вакилларининг ибратли фаолиятларини ва эришган натижаларини кенг ёритиш;
вилоятдаги телеканалларда кекса авлод вакилларининг жамият ҳаётида тутган ўрнини ёритишга қаратилган бадиий фильмларни намойиш этиш тавсия этилсин.
12. Вилоят ишчи гуруҳи (Ф.Ибрагимова, С.Ҳусенов):
ҳафталик доирасида Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан кунлик мониторинг тизимини жорий этсин;
2022 йил 15 октябрга қадар Республика ишчи гуруҳига ҳафталик якунлари бўйича маълумот тақдим этилишини таъминласин.
13. Ушбу мажлис баёни ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Ибрагимова зиммасига юклансин.


Баёнлаштирди: З.Холова
Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling