Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов


 Шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига


Download 89 Kb.
bet4/6
Sana25.02.2023
Hajmi89 Kb.
#1230675
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
0.Протокол лойиҳаси (2)

3. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига:
2022 йил 30 сентябрга қадар “Кексалар ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳокимлар раҳбарлигида ҳудудий ва туман (шаҳар)лар ишчи гуруҳларини тузиш;
ҳафталикни “маҳаллабай” ўтказишга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш;
ҳафталик доирасида ҳар бир маҳаллада нуронийларни, шу жумладан якка ёлғиз кексаларни жалб этган ҳолда Дастурда белгиланган маънавий-маърифий тадбирлар (шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар учун маданий тадбирлар), танловлар, спорт мусобақалари ва хайрия тадбирларини ўз вақтида ва юқори савияда ўтказиш;
“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси (Ж. Тошпўлатов) ҳамда молия бош бошқармаси (Б.Адилов) билан биргаликда реклама устунлари, ЛЕД экранларда ҳафталикка чорловчи, шунингдек, кексаларга эҳтиром кўрсатиш миллий қадриятларимиз эканлигини акс эттирувчи тарғибот воситаларини ўрнатиш;
жорий йил 1 октябрга қадар ҳафталик доирасида жамоатчилик вакиллари иштирокида фойдаланишга топшириладиган “Маҳалла маркази” мажмуалари, маҳалла бинолари ва бошқа объектларнинг рўйхатларини шакллантириш ҳамда ҳафталик доирасида уларни тантанали равишда топширилишини ташкиллаштириш;
2022 йил 3 октябрга қадар ҳафталик доирасида маҳаллаларда ҳунарманд-усталар, кулоллар томонидан яратилган миллий маҳсулотлар ҳамда турли миллат вакилларининг амалий санъат, ҳунармандчилик буюмлари, либослари кўргазмаларини ташкил этиш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ҳафталик доирасида барча зиёратгоҳ ва қабристонларда ҳамда якка ёлғиз кексаларнинг хонадонларида ҳашарлар ўтказилишини ташкил этиш чораларини кўрсин.
4. Вилоятдаги бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари:
2022 йил 30 сентябрга қадар ушбу йиғилиш баёнининг 5-иловаси билан тасдиқланган Дастур асосида вазирлик ва идораларда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан нуронийлар ва “Фахрийлар кенгашлари” аъзолари учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш юзасидан тармоқ режалари ишлаб чиқилишини ташкил этсин;
ҳафталик доирасида вазирликлар ва идоралар, йирик хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан пенсияга чиқадиган ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилишини, уларнинг ҳаётий муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этишга ёрдам бериш ишларини уюштирсин;
узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққан пенсионерлар, айниқса, якка ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга эсдалик совғаларини бериш, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, шунингдек, санаторийларда соғломлаштириш ва даволашни ташкил этиш чораларини кўрсин.

Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling