Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Download 89 Kb.
|
0.Протокол лойиҳаси (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси
- Туризм ва маданий мерос бошқармаси
5. Соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Баҳронов) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси (А.Ғуломов), Оила ва хотин-қизлар бошқармаси (Ф.Ибрагимова), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси (А.Эшов) туман (шаҳар) нуронийлар жамоатчилик кенгашлари билан биргаликда:
“Кексалар ҳафталиги” доирасида соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан график асосида маҳаллаларда нуронийларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларини ташкил этсин. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳудудларда ногиронлиги бор кексаларга реабилитация воситаларини тақдим этиш, эҳтиёжмандларни жарроҳлик йўли билан бепул соғломлаштириш чораларини кўрсин. 6. Маданият бошқармаси (Д.Неъматов), Туризм ва маданий мерос бошқармаси (С.Бобокалонов), Кинематография агентлиги вилоят бўлими (А.Чориев)га: “Кексалар ҳафталиги” доирасида нуронийлар учун маданий тадбирлар (театр, музей, концерт, кино, кўнгилочар масканларга ташрифлар)ни имтиёз асосида ташкил этиш тавсия этилсин. 7. Вилоятдаги олий ўқув юртлари, халқ таълими бошқармаси раҳбарлари маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, шаҳар ва туманлар Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари билан биргаликда жорий йил 3-9 октябрь кунлари алоҳида режа асосида нуронийларнинг бой ва ибратли ҳаёт тажрибаси, амалий билим ва кўникмаларини ёшларга тарғиб этиш учун таълим муассасаларида Дастурда белгиланган учрашувлар ва тарбиявий соатларни ташкил этсин. 8. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси (А. Ғуломов) манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда кекса авлод вакиллари иштирокида ёшлар, нотинч-ноқобил оилалар ўртасида Дастурда белгиланган тарғибот тадбирларини ўз вақтида ва самарали ўтказиш чораларини кўрсин; маҳаллаларда ҳафталикни юқори савияда ўтказилишига услубий-амалий кўмаклашиш мақсадида бошқарма ходимларини ҳудудларга хизмат сафарига юборсин. Download 89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling