Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

Марказий Осиё Ренессансининг 
ўзига хос хусусиятлари: 
Европа Ренессансининг ўзига хос 
хусусиятлари: 
1. Дунёвий маърифатга интилиш, бу 
йўлда 
ўтмиш 
ва 
қўшни 
мамлакатларнинг 
маданияти 
ютуқларидан 
кенг 
фойдаланиш, 
айниқса табиий-фалсафий, диний, 
тарихий ҳамда ижтимоий илмларни 
ривожлантиришдан иборат. 
1. Уйғонишнинг асосий хусусияти бу 
антифеодал йўналиш касб этганлик 
ҳамда 
дунёвийлик 
ва 
рационализмнинг 
динийликдан 
устуворлигидир. Диннинг инқирози 
айни чоғда Ўрта аср маданиятининг 
ғоявий-сиёсий 
асосини 
ҳам 
инқирозини белгилаб берди. 
2. Табиатшунослик 
илмларининг 
ривожи, табиатга қизиқиш, ақл 
кучига 
ишониш, 
рационализм, 
асосий 
эътиборни 
ҳақиқатни 
топишга қаратилган фанларга бериш, 
ҳақиқатни 
инсон 
тасаввури, 
илмининг асоси деб ҳисоблаш. 
2. Ренессанс даври дунёқарашининг 
қадимги замон ва ўрта асрлар даври 
дунёқарашидан фарқ қиладиган энг 
муҳим хусусиятларидан бири унинг 
санъатга асосланганлигидир. Табиат 
(ёки олам) европаликлар учун 
абстракт тушуниладиган субстанция 
эмас, балки ўзининг бутун хилма-хил 
ва беҳисоб кўринишларида берилган 
ҳиссий ҳодиса эканлиги. 
3. Инсонни улуғлаш, унинг ақлий, 
табиий, руҳий бадиий, маънавий 
фазилатларини 
асослаш, 
инсонпарварлик, юқори ахлоқий 
3. Ўрта аср христиан фалсафасининг 
энг муҳим хусусиятларидан бири 
инсон 
тарихий 
тараққиёт 
натижасидир, 
деган 
қоиданинг 
66
История эстетики. Памятники мировой эстетической мысли. Том 1. – Москва, 1962. – С. 507. 


18 
қонун ва қоидаларни намоён этиш, 
комил инсонни тарбиялаш.
яратилиши. Чунончи, ўрта асрнинг 
бошланиши 
билан 
тарих 
муаммоларига қизиқиш авж олиб 
кетди. 
4. Универсаллик - қомусийлик, барча 
табиат ҳодисалари билан қизиқиш ва 
унинг моҳиятига интилиш. Марказий 
Осиёда 
табиат 
ҳодисаларига 
қизиқиш қадимдан бошланган. Шарқ 
мамлакатларида ҳам антик даврда 
яратилган 
геоцентристик 
ғоя 
ҳукмрон эди. Абу Райҳон Беруний 
гелиоцентрик назарияни ўз даврида 
асослаб берди.
4. Европада 
ХV-ХVI 
асрларда 
табиатшунослик 
фанининг 
тез 
юксалиши палласи бошланди. Ишлаб 
чиқариш, жумладан, техниканинг 
ўсиши илмий тараққиётга кенг йўл 
очди. 
Табиатдаги 
воқеа-
ҳодисаларнинг айрим томонларини 
тадқиқ қилиш томон йўл тутилди. 
Коинот тузулиши ҳақида янги 
гелиоцентристик 
таълимотни 
яратган улуғ поляк олими Николай 
Коперник 
мураккаб 
ҳисоблар 
ёрдамида Ернинг Қуёш атрофида 
ҳамда ўз ўқи атрофида айланиб 
туришини аниқлади. 
5. Давлат ва жамият бошқарувининг 
назарий негизлари бўлган адолат ва 
ахлоқ 
тамойилларини 
шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий 
ҳамда 
амалий 
асосларининг 
ривожлантирилиш муҳим аҳамият 
касб этган.
5. Европа 
маърифатпарварлари - 
ХVIII асрда Францияда фалсафий 
тараққиёт 
ўзларининг 
биринчи 
навбатдаги вазифаларидан бири 
сифатида 
давлат 
ҳокимиятини 
дунёвийлаштириш, яъни черковни 
давлатдан ажратишни мақсад қилиб, 
улар черковлар ва диний мазҳаблар 
фаолияти устидан давлат назоратини 
ўрнатишни назарда тутиб, аввало 
ижтимоий муҳитни соғломлашти-
ришга уриндилар. 
6. Давлат бошқарувида раҳбар ва 
хизматчиларнинг 
фаолият 
даражалари таснифлари, масъулияти 
мезонлари 
тизимининг 
назарий 
негизларининг яратилиши. 
6. Тажриба 
билан 
тўпланган 
билимлар ҳали тўлиқ тизимли 
равишда ташкил этилмаган, аксинча 
инсоннинг 
табиатни 
ўз 
манфаатларига бўйсундириш учун 
уни ҳар томонлама ўрганишга бўлган 
истагини 
ифодалаган. 
Дунё 
тартибини идрок этишда жиддий 
ўзгаришлар юз берди. 
Диссeртaциянинг «Марказий Осиё ва Европа Ренессансининг ўзаро 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling