Бухоролик уч нафар ҳазрати инсон тимсоли-уч китоб талқинида
Download 2.34 Mb.
|
Mundarija-МАТН
Мактубларнинг тузилиши: Расулуллоҳ (с.а.в.) дипламатик муносабатларни қуришда айниқса юборилаётган мактубларнинг ёзилишига ҳам эътибор берар эдилар Маъориж ан-нубувва асарида Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мамлукларга юборган мактубларининг мазмунидан бир нечта хусусиятларини кўриш мумкин..
Одатда мактублар қисқа ва лўнда, ҳамда исломга даъватни ҳам ўз ичига олар эди. Унда бошқа томонни таҳдид қиладиган, ёки обрўсизлантирадиган иборалар ҳеч қачон киритилмаган. Асарда келитирлган мактублар бошланишида Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳукумдорларга ўз унвонлари билан мурожаат қилганлар. Ҳар бир ҳукумдорнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳарфларнинг шаклларига ҳам эътибор қаратилиб, ўша тарзда ёзилган. Пастига эса муҳр ҳам босилган. Пайғамбар (с.а.в.) барча дипломатик ёзишмаларида басмала билан бошлаганларидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) мактублардаги адабий нозикликдан ташқари, дипломатик тилдан фойдаланганлар. Хатларнинг мазмунини ҳисобга олсак, ўзига тўлиқ ишонч билан ва одоб нормаларига риоя қилган ҳолда ёзилган. Юборилган мактубларда одамларнинг турмуш тарзи ва жойлар ҳисобга олинган, нафақат подшоҳлар исмлари ва уларнинг унвонлари билан мурожаат қилинган. Масалан; “Оллоҳнинг қули ва элчиси Муҳаммаддан Қибт (Миср) халқининг улуғи Муқаввисга...” ёки “Оллоҳнинг қули ва элчиси Муҳаммаддан Форс улуғи Кисрога....”[6:528б] каби жумлалар билан бошлаганлар. Пайғамбар (с.а.в.)нинг мамлукларга юборган мактублари ҳамиша бир хил услубда бўлмаган. Хатларнинг услуби, усули ва мазмуни юборилиш жойига кўра бир-биридан фарқ қилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Уммон, Ямома, Баҳрайн каби араб подшоҳларига қаттиқ хитоб қилганлар, бу кичик араб давлатларига нисбатан қаттиқ дипломатик тилни ишлатиш зарур эди. Форс ва юнонлар раҳбарларини юмшоқ мурожаат билан Исломга таклиф қилганлар. Фароҳий асарда мактубларнинг тўлиқ матнини келтирмасдан уларнинг қисқача мазмунини баён келтирган. Муъиниддин Фароҳий асарда мактубларни подшоҳларга олиб борган элчиларнинг тил билиши борасида ҳам турли ривоятларни келтиради. У ровийларини келтирмай қуйидаги ривоятни келтиради: “Ривоят қилинишича Расулуллоҳ (с.а.в.) мактуб билан юборган элчилари у юртнинг тилини билмас ва у юртга борганда бир кеча ўша ерда ухлаганидан сўнг, тонг отганида у юртнинг тилини биладиган бўлиб қоладилар. Бу эса Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мўъжизаларидандир”.[6:442а] Ислом оламида олиб борилган дипламатик муносабатлар жараёнида ёзилган мактублар ҳам мазмунан бир-биридан фарқ қилган. Маъориж асарида Расулуллоҳ (с.а.в.) томонларидан ёзилган умумий мактублар ҳақида келган ривоятлар ўрганилганда, бу мактублар орасида иқтисодий мавзуларга тегишли бўлган, ер эгалигигига тегишлилари, омонлик масаласидаги мактублар[6:432б] ва асосийси подшоҳ ва амирларга юборилган номаларини кўришимиз мумкин, Шунингдек асарда келтирилганидек Пайғамбар (с.а.в.)нинг мактубларида ислом динига оид масалалар баён этилган. Ўз навбатида ички қонунчиликка оид қоидалар, мусулмон амалдорлари ва вакилларига мўлжалланган ислом динининг асосий тамойилларини ўз ичига олган тавсиялардан иборат бўлган. Бунга фиқҳий қоидалар ҳам кирган. Фароҳий асарда келтирган мактублар мавзусига оид ривоятларнинг ўзига хослиги, айниқса ўзга дин подшоҳларига юборилган мактубларда Исо ва Мусо (а.с.)лар зикр қилинган қолаверса мактубнинг мазмун–моҳиятини тушунтириб бериш юборилаётган элчи юклатилган. Юборилаётган элчилар ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суҳбатидан ўтган ва у зотнинг ўзлари ўша элчиларга улар билан қандай алоқа ўрнатиш, саволларга қандай жавоб бериш кераклиги баён қилинган. Бу ҳолатни Фароҳий “Маориж”да қуйидагича келтиради: Айёс ибн ал Маҳзумий р.а билан мактуб жўнатар эканлар, унга шундай насиҳат қилдилар: “Уларнинг юртига етганингда, кечқурун кирмагин, тонгача кутгин. Кейин яхши таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқигин. Бошпана топ. Менинг мактубимни ўнг қўлинга олиб ўнг қўлинг билан уларнинг ўнг қўлига бер. Улар хатни олганларида “Баййина” сурасини ўқигин. Сурани ўқиб бўлгач, “Мен Муҳаммадга иймон келтирдим ва илк иймон келтирганларданман.” деб айт” дедилар” [6:442а] Бу ҳолатдан кўриниб турибдики Пайғамбар (с.а.в.)элчиларга ўзларини қандай тутишни ва қандай жавоб бериш кераклигини ҳам айтиб ўтганлар. Пайғамбар (с.а.в.) мактаблари, халқаро ҳуқуқ ва ахлоқий тамойиллар ўртасидаги мувофиқликни зарур деб ҳисоблаган.. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, асарнинг бу мавзуга бағшланган фаслда муаллиф томонидан келтирилган ривоятлардан подшоҳларнинг Расулуллоҳ (с.а.в.) дипламатик муносабатларда жуда эътиборли ва халқаро ҳуқуқий нормаларга мос равишда олиб борилганини кўриш мумкин. Қолаверса Расулуллоҳ томонларидан юборилган мактубларнинг мазмун моҳияти адолат, ваъдага содиқлик, халқ тинчлиги каби мезонлар билан бир қаторда, шахсий эҳтирослардан қочиш, олий ахлоқий тамойилларни биринчи ўринга қўйиш ва элчилик қонунига бўйсуниш кабилардан ҳам иборатдир. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дипломатик фаолиятларидан ўзаро мулоқот, фазилат, мазлумларни ҳимоя қилиш, дўстликни ўрнатиш ва бу каби фазилатли тамойиллар доирасида амалга оширилаётгани кўриниб турибди. Download 2.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling