Бухоролик уч нафар ҳазрати инсон тимсоли-уч китоб талқинида


Место учебногой предмета начертательная геометрия и компьютерная графика актуальна в науке и высшем профессиональном образовании


Download 2.34 Mb.
bet74/332
Sana13.10.2023
Hajmi2.34 Mb.
#1701472
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   332
Bog'liq
Mundarija-МАТН

Место учебногой предмета начертательная геометрия и компьютерная графика актуальна в науке и высшем профессиональном образовании
Абидов Одилжон Салахович
Ташкентский государственный технический университет
Аннотatsiя: В статье рассматриваются геометрические, конструктивные и ихтиологические вопросы, связанные с применением математических методов в вычислительной технике, изучаемые в науке “Начертательная геометрия и компьютерная графика”.
Ключевые слова: начертательная геометрия, пространственное мышление, прямая, плоскость, конструктивная задача.


The place of the educational subject descriptive geometry and computer graphics is relevant in science and higher professional education
Abidov Odiljon Salaхovich
Tashkent State Technical University
Annotation: The article discusses geometric, constructive and ichthyological issues related to the use of mathematical methods in computer technology, studied in the science of “Descriptive Geometry and Computer Graphics”.
Keywords: descriptive geometry, spatial thinking, line, plane, constructive task.

"Чизма геометрия ва компьютер графикаси" фани олий касбий билим даражасини белгиловчи Давлат таълим стандартида умумкасбий ўқув фанлари қаторидан ўрин олган ва курс лойихаларни график қисмларини бажарилишини таминлайди."Чизма геометрия ва компьютер графикаси" фани математик фанлар билан узвий боғлик ва умумтехника фани хисобланади. У тасвирлаш усуллари ёрдамида талабанинг фазовий тасаввурини кенгайтиради, тасвирларни ясаш, олдидан ясалган тасвирларни ўқий олиш хамда инженерлик масалаларини ечишга ургатади. "Чизма геометрия ва компьютер графикаси" ўқув фани умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўзлаштиришга замин тайёрлайди. Фанни ўзлаштириш лойихалар бажаришда зарур бўлган геометрик, конструктив ва ихтисосликка оид турли масалаларни график усуллар билан ечишни, кўникма ва малакаларни пухта эгаллаган холда лойихалаш ташкилотларида етук мутахассис бўлишини таминлайди. Ушбу дастурда фан тарихи, ривожи ва истиқболи, уч улчамли фазодаги геометрик тасвир-объектларни, текисликдаги икки ўлчамли тасвирлари-проекциялари-кўринишларини хосил қилиш тартиби ва қоидалари, проекциялаш усуллари, ортогонал (тугри бурчакли) проекциялар ва уларнинг хоссалари, геометрик образларни тикланиш хусусиятига эга булган проекциялари, позицион ва метрик масалаларни турли усулларда ечилиши, ёйилувчи сиртларни текисликка ёйиш усуллари, чизма тузишда Давлат стандарти томонидан кўйилган қоида ва талаблар, геометрик ва проекцион чизмачилик, резбали бириктириш деталлари ва уларнинг бирикмалари, йиғма бирликнинг йиғиш чизмасини ва бундай чизмаларни деталларга ажратиб, эскиз ва ишчи чизмаларини бажаришга кўйиладиган талаблар баён килинади. Фан дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат талим стандарти, мухандислик, қурилиш архитектура ва педагогик йўналишлар буйича бакалаврлар тайёрлаш мазмуни ва савиясининг мажбурий булган талабларга мувофик тузилади. Дастурни амалга ошириш олий таълимнинг "Гуманитар соха", "Ишлаб чикариш техник соха", "Хизматлар сохаси" таълим сохаларининг барча таълим йўналишида ўқув жараёнида ушбу ўқув фани бўйича узлаштирилган маълумотларга хамда режалаштирилган табиий фанларни билишга асосланади. Йўналишнинг ÿзига хос хусусиятлари дастурни интерактив усулларда ўзлаштиришни ва бунда асосий эътибор аудитория машғулотларида мустақил тайёргарликда ўзлаштириладиган назарий ва амалий билимларга қаратишни тақазо қилади.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси фанни ўқитишдан максад - "Чизма геометрия ва компьютер графикаси" фазодаги турли уч ўлчамдаги объектларни ва улардаги боғликликларни, текисликдаги икки ўлчамли чизмалар кўринишидаги фазонинг график моделлари асосида шу худудларнинг фазовий хусусиятларни тасаввур килиш, фазовий конструктив - геометрик тузилишларини мантиқий тахлил қилиш ва умумлаштириш билан боғлик бўлган фикрлаш қобилиятларини ошириш ва ривожлантириш бўйича йўналиш профилига мос, таълим стандартида талаб килинган билимлар даражасида таминлашдир. Талабаларни хозирги замон график дастурлар воситалари билан таништириш, улардан мутахассислик йўналишига мос келадиган график примитивларни бажариш, уларни тахрир килиб мақбул вариантларини хосил қилиш, бажарилган графика ахборотларни хотирада сақлаш ва қоғозга чоп этиб олиш каби билим ва кўникмаларни пухта эгаллашларини талим стандартларида талаб қилинган даражада ўргатишдан иборатдир. Фаннинг вазифаси "Чизма геометрия ва компютер графикаси" бўйича фазонинг марказий ва ортогонал проекциялашга асосланган муайян график моделларини хосил қилиш усулларини мукаммал эгаллаш ва бу график моделлардан фойдаланиб, фазовий обьектлар хамда уларнинг муносабатларига оид позицион ва метрик масалаларни мустақил ечишда етарли даражада билим, кўникма ва малакаларга эга булишдир. Талабаларни мухандислик ва мутахассислик фанларига оид график ахборотларининг, яни геометрик объектларнинг икки ва уч ўлчамли тасвирларини лойихалаш, хамда технологик жараёнарнинг янги моделларини яратиш каби ишларни автоматлаштириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларга етарли даражада ўргатишдан иборатдир. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига кўйидаги талаблар кўйилади:
Талаба:
- фан ривожининг тарихи ва истиқболи хақида маълумотга эга
бўлиши;
 - график моделлаш асослари - проекциялар хосил қилиш усулларини,
фазовий объектларни текисликда тасвирлаш усулларини;
 - фазовий худудларнинг вазиятлари ва ўлчамларини аниклашга
оид позицион ва метрик масалаларни ечиш алгоритмларини;
 - ортогонал проекцияларни қайта тузишнинг асосий усулларини;
 - сиртларнинг хосил қилиниш усуллари, сиртдаги нуқталар ва чизиқлар, сиртларнинг ўзаро кесишуви ва сиртларнинг ёйилмаларини
билиши ва улардан фойдалана олиши;
 - конструкторлик хужжатларни, чизмаларни жихозлашни;
 - тасвирлар-кўринишлар, қирқимлар ва кесимлар;
- езув вa белгилашларни;
 - Давлат стандартлаштириш тизими ва конструкторлик
хужжатларининг ягона тизими талаблари асосида мухандислик
чизмаларни тузиш тартиби ва коидаларини;
- Йиғиш чизмаларини, ўқиш ва деталларга ажратиш талабларини йиғиш чизмаларини бажариш кўникмаларига эга булиши;
 - геометрик объектларга оид позицион ва метрик масалаларни ечиш алгоритмларини мустақил тузиш ва уларни ечиш;
конструкторлик хужжатларининг ягона тизими ва Давлат стандарти талаблари асосида мухандислик объектларининг чизмаларни тузиш ва ўқиш малакаларига эга булиши керак.
Қуйилган вазифалар укиш жараёнида талабаларнинг маъруза, лаборатория ва амалий машғулотларда фаол иштирок этиши, адабиёт ва Интернет маълумотлари билан мустакил ишлаши ва ўқитувчи назоратида мустақил таълим олиши билан амалга оширилишини лозим.



Download 2.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling