Builder best


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!


Download 29.71 Kb.
bet2/6
Sana16.08.2023
Hajmi29.71 Kb.
#1667470
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Казуслар-20.06

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!

4


2018 йил 25 майда “Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК (кейинги ўринларда – Ижарага берувчи) ва “ZARKENT BUSINESS” МЧЖ (кейинги ўринларда – Ижарага олувчи) ҳамда Тошкент вилояти Бекобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда – Балансда сақловчи) ўртасида Бекобод тумани Қатортол ҚФЙ Иқбол маҳалласи Марказ шоҳ кўчасида жойлашган 144 кв.метр ҳудуддаги омборхона бино-иншоотларини ижарага бериш тўғрисида 2222/12-18-сонли ижара шартномаси имзоланган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 30 сентябрдаги 2222/12-18-0-сонли шартномага кўра 2018 йил 25 майдаги 2222/12-18-сонли ижара шартномаси ихтиёрий равишда бекор қилинган ва “Объект”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси имзоланган.
Бироқ, жавобгар “ZARKENT BUSINESS” МЧЖ ижарага олинган объектни бўшатиб бермаган. Ваҳоланки, ижара объекти 2018 йил 25 июлда аукцион савдолари орқали “Elite Global plast” МЧЖга сотилган.
Шу сабабли, даъвогар Тошкент вилояти Бекобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Бекобод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгар “ZARKENT BUSINESS” МЧЖга нисбатан мажбурий тарзда кўчиришни сўраган.
Иқтисодий ишга “Elite Global plast” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
“ZARKENT BUSINESS” МЧЖ судга қарши даъво тақдим этиб 2018 йил 25 июлда аукцион савдоларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Аукцион савдолари Тошкент шаҳрида ўтказилганлиги сабабли иқтисодий иш судловлилиги бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган.
“Elite Global plast” МЧЖ маъмурий судга шикоят қилиб ижарага олинган объектни бўшатиб бермаётганлиги сабабли “ZARKENT BUSINESS” МЧЖ мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб топишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди маъмурий судда иш мазмунан кўрилгунга қадар иш юритишни тўхатиш тўғрисида ажрим чиқарган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!

5


“Andijon Textile brand” МЧЖ томонидан шартнома асосида “Yangiyo’l Marjona Textile” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган трикотаж маҳсулотлари харид қилинган. Орадан икки ой ўтиб “Andijon Textile brand” МЧЖ трикотаж маҳсулотлари сифатсизлиги ва кўплаб харидорлар уни қайтариб келаётганлигини важ қилиб Зангиота туманлараро иқтисодий судига “Yangiyo’l Marjona Textile” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотларини ўз ҳисобидан қайтариб олиб кетиш ва етказилган 150.000.000 сўм зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. “Yangiyo’l Marjona Textile” МЧЖ шартноманинг 9.1-бандига кўра низо келиб чиққан тақдирда Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиниши лозимлигини кўрсатиб даъвони рад этишни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий суди “Yangiyo’l Marjona Textile” МЧЖнинг аризасини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 1-бандига асосан иш юритишни тугатган.
Кассация инстанцияси судида “Yangiyo’l Marjona Textile” МЧЖ дастлаб Янгийўл шаҳрида рўйхатдан ўтганлиги, бироқ, ҳозирги кунда юридик манзили Чирчиқ шаҳрида эканлиги маълум бўлган. Шунингдек, жавобгар ташкилот Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан банкрот деб топилгани ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тайинлангани аниқланган. Шу сабабли, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандига асосан даъвони кўрмасдан қолдирган.
Бундан норози бўлган даъвогар вакиллари судьяга нисбатан раддия билдирган. Суд раиси даъво кўрмасдан қолдирилганлиги сабабли раддия масаласида юқори турувчи судга мурожаат қилиш мумкинлигини баён қилган.

Download 29.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling