Builder best


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!


Download 29.71 Kb.
bet4/6
Sana16.08.2023
Hajmi29.71 Kb.
#1667470
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Казуслар-20.06

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!

7


10.10.2016 йилда “Chilonzorteks” МЧЖ ва “Kilakum textile” (Туркия) ўртасида тўқимачилик саноати учун 12 млн. АҚШ доллари миқдоридаги техника ва эҳтиёт қисмлари етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилган. 2016 йил декабр ойида маҳсулот Тошкентдаги “Арк-булоқ” божхона постига етиб келган.
Маҳсулотларни кўздан кечириш давомида 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги товарлар сифатсиз эканлиги аниқланган. Бироқ, “Kilakum textile” вакиллари ушбу камчиликни тан олишмаган ва уни бартараф этишдан бош тортишган. Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, “Chilonzorteks” МЧЖ товарлар учун тўловни атайлаб кечиктирган.
“Kilakum textile” Туркиядаги Анкара арбитраж судига мурожаат қилиб, ўзаро шартноманинг 18.2.2-бандига мувофиқ “Chilonzorteks” МЧЖдан 6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Анкара арбитраж суди 6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги қарорни қабул қилган. Шундан сўнг “Kilakum textile” Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Анкара арбитраж судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни сўраган.
“Chilonzorteks” МЧЖ Тошкент туманлараро иқтисодий судига қарши даъво тақдим этиб, “Kilakum textile”дан 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги сифатсиз товарлар учун жарима ундиришни ва Анкара арбитраж судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги даъво аризани қайтаришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди “Kilakum textile”нинг Анкара арбитраж судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилиб, “Chilonzorteks” МЧЖнинг қарши даъвосини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасига асосан талабнома тартибига риоя этилмаганлиги сабабли кўрмасдан қолдиради. Бироқ даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримда давлат божини қайтариш масаласи кўзда тутилмаган эди.
Бундан норози бўлган “Chilonzorteks” МЧЖ апелляция шикоятини берган. Бироқ, апелляция шикояти қарор қонуний кучга киргач бир ойдан кейин берилганлиги сабабли қайтарилган.

Download 29.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling