Builder best


Download 29.71 Kb.
bet1/6
Sana16.08.2023
Hajmi29.71 Kb.
#1667470
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Казуслар-20.06


Иқтисодий процессуал ҳуқуқи” модулидан тайёрланган якуний назорат учун
КАЗУСЛАР

1


2019 йил 7 июлда “BUILDER BEST” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилиб, унда иштирокчилар М.Камбарова (улуши 21 %, 210.000.000 сўм) ва А.Азизовни (улуши 13 %, 130.000.000 сўм) жамиятдан чиқариш, янги таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ва устав фонди миқдорини белгилаш ҳамда янги иштирокчиларни ҳисобга олган ҳолда устав фондидаги иштирокчилар улушларини тақсимлаш масалалари кўриб чиқилган.
МЧЖ иштирокчиларининг ушбу умумий йиғилишида иштирок этмаган ва тегишли тартибда хабардор қилинмаган М.Камбарова ва А.Азизов унда қабул қилинган қарорлардан норози бўлиб, яъни қарорлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қабул қилинган деган важ билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 7 июлдаги умумий йиғилиши қарорини ва мазкур қарорга асосан давлат рўйхатидан ўтказилган 2019 йил 11 июлдаги МЧЖ уставини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг қарори билан даъво талаблари рад этилиб, даъвогарлардан улушига мутаносиб равишда 4.200.000 ва 2.600.000 сўм давлат божи ундириш тўғрисида қарор қабул қилган.
М.Камбарова ва А.Азизов суд қарорининг давлат божи қисмидан норози бўлиб апелляция шикоятини беришган ва даъво талаби номулкий хусусиятга эга талаб бўлганлиги сабабли базавий ҳисоблаш миқдоринг 10 баравари миқдорида, яъни 2.230.000 сўм давлат божи ундирилиши лозимлигини важ қилиб, 2020 йил 11 мартдаги суд ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Апелляция инстанцияси қарори билан шикоятни қаноатлантириш рад этилган ва М.Камбарова ва А.Азизовдан улушига мутаносиб равишда 2.100.000 ва 1.300.000 сўм ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилган.
Кассация инстанциясида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган ва иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилган. Барча инстанциялардаги давлат божини тўлашни тарафлар келишувига кўра “BUILDER BEST” МЧЖ ўз зиммасига олган.


Масалага ҳуқуқий баҳо беринг. Ушбу ҳолатда суд томонидан қандай қарор қабул қилиниши мақсадга мувофиқ?

2


2019 йил 13 февралда даъвогар “Araks Polimer” МЧЖ (бундан буён даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза киритиб жавобгар “Yangiyo’l Saxovati” фермер хўжалиги, учинчи шахс Янгийўл туман ҳокимияти, Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Янгийўл тумани филиалига нисбатан “Yangiyo’l Saxovati” фермер хўжалиги ва Янгийўл туман ҳокимияти ўртасида тузилган 15.04.2015 йилдаги узоқ муддатли ижара шартномасининг хақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ундиришни сўраган.


Биринчи инстанцияда ишни кўриш жараёнида “Yangiyo’l Saxovati” фермер хўжалиги 2018 йилда қайта ташкил этилгани ва ҳозирда “Yangiyo’l-Botir Saxovati” фермер хўжалиги номи билан фаолият юритаётганлиги аниқланган. Суднинг ажримига асосан ишга дахлдор бўлмаган жавобгар ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштирилган.
“Yangiyo’l-Botir Saxovati” фермер хўжалиги (бундан буён жавобгар деб юритилади) суддан даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад этишни сўраган. Даъвогар вакили “Araks Polimer” МЧЖ 2019 йил январда ташкил этилгани, “Yangiyo’l-Botir Saxovati” фермер хўжалигига тегишли ерлар 2019 йилда Янгийўл туман ҳокимининг қарорига асосан унга ажратиб берилгани сабабли даъво муддати ўтмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Суднинг 2019 йил 2 мартдаги ажримига асосан даъвогар ва жавобгарга қарашли ерларга аниқлик киритиш мақсадида экспертиза тайинланган ва иш юритиш тўхтатилган. Иш юритиш тўхтатилган пайтда “Yangiyo’l-Botir Saxovati” фермер хўжалигидан унга қараши ерлар Янгийўл туман ҳокимининг қарорига асосан олиб қўйилган ва фермер хўжалиги ихтиёрий равишда тугатилган.
Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатни инобатга олиб даъво талабларини қаноатлантириш лозим деган хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди “Yangiyo’l-Botir Saxovati” фермер хўжалигини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан маъмурий судга шикоят қилинганлиги сабабли биринчи инстанция суд қарорини бекор қилиб, маъмурий суднинг қарори қонний кучга киргунга қадар иш юритишни тўхтатиш лозим деган хулоса келган.
Масалага ҳуқуқий баҳо беринг. Ушбу ҳолатда суд томонидан қандай қарор қабул қилиниши мақсадга мувофиқ?

3


Самарқанд шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Самарқанд вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси»дан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 21.409.380 сўм асосий қарз, 7.961.407 сўм жарима, 5.384.563 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар 2018 йил Самарқанд шаҳрида қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши режалаштирилаётган объектлар учун Архитектура-режалаштириш топшириқномалари ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам беришни сўраб даъвогарга хат орқали мурожаат қилган.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар жавобгар вакилига тилхат орқали топширилган. Хусусан, 2018-2019 йилларда жами 20 та объектларга тайёрланган Архитектура-режалаштириш топшириқномалари ҳужжатлари тайёрлаш хизматлари учун жавобгар томонидан даъвогарга ҳақ тўланмаган.
Даъвогарнинг берган талабномалари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги учун, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суднинг 2019 йил 9 октябрдаги ажрими билан Самарқанд вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Самарқанд шаҳар ҳокими низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2019 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 21.409.380 сўм асосий қарз ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисми рад этилган.
Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда даъвогар билан шартнома тузилмаганлиги, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтказилиши ва шундан сўнггина молия бошқармаси томонидан маблағ ажратилиши белгиланганидан келиб чиқиб, ушбу даъвода кўрсатилган ишлар учун пул маблағи ажратилмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Қолаверса, аниқланишича шартнома нотариал тарзда тасдиқланмаган.
Апелляция инстанциясида 20 та объектларга тайёрланган Архитектура-режалаштириш топшириқномалари ҳужжатлари тайёрлаш хизматлари харажатларини аниқлаш учун суд-бухгалтерия экспертизаси тайинланган ва иш юритиш тўхтатилган.
Даъвогар апелляция инстанцияси судининг экспертиза тайинлаш ва иш юритиш тўхтатиш тўғрисидаги қарори устидан кассация тартибида шикоят келтирган. Кассация инстанцияси апелляция инстанцияси судининг экспертиза тайинлаш ва иш юритиш тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.



Download 29.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling