Builder best


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!


Download 29.71 Kb.
bet3/6
Sana16.08.2023
Hajmi29.71 Kb.
#1667470
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Казуслар-20.06

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!

6


Аниқланишича, Авлиёқулов Анвар Иброхимович Тошкент туман маъмурий судига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб МИБ Тошкент туман бўлими давлат ижрочиси С.Бозоровнинг 2019 йил 21 мартдаги “OLTIN-TEGIRMON” МЧЖга тегишли жами 15 турдаги бино-иншоотларни хатлаш тўғрисидаги далолатномани ва 2019 йил 8 апрелдаги мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, ушбу иш кўриб чиқилгунга қадар 2019 йил 8 апрелдаги мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш тўғрисидаги қарор ижросини тўхтатиб туришни сўраган.
Тошкент туман маъмурий суди томонидан 2019 йил 8 апрелдаги мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш тўғрисидаги қарори ижроси ҳамда мазкур иш билан боғлиқ аукцион савдоларини тўхтатиш тўғрисида ажрим қабул қилинган бўлиб, ажрим 2019 йил 2 майда МИБ Тошкент туман бўлимида ижро учун қабул қилиб олинган.
Бироқ, ушбу суд ажрими ижроси таъминланмаган. Натижада 2019 йил 3 майда “OLTIN-TEGIRMON” МЧЖга тегишли Тошкент тумани, Келес шаҳри “Дўстлик” МФЙ, Нуримбетов кўчаси манзилидаги “Тегирмон ва Омборхона” бино-иншооти “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкил этилган электрон онлайн аукцион савдосида “Boshoqli Don” МЧЖга сотилган.
Шу сабабли, даъвогар Авлиёқулов Анвар Иброхимович Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритиб жавобгарлар “OLTIN-TEGIRMON” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси Тошкент туман бўлими (кейинги ўринларда – МИБ Тошкент туман бўлими) ва “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКга нисбатан 2019 йил 3 майдаги электрон онлайн аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ишни кўриш жараёнида “Boshoqli Don” МЧЖ ва “OLTIN-TEGIRMON” МЧЖ таъсисчиси Расулов Хикматилла Хайруллаевич ишга қўшимча жавобгар сифатида ҳамда МИБ Тошкент вилоят бошқармаси иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Бироқ, Авлиёқулов Анвар Иброхимович, Расулов Хикматилла Хайруллаевич, “Boshoqli Don” МЧЖ ва “OLTIN-TEGIRMON” МЧЖ ушбу низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишувга эришганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъвони кўрмасдан қолдирган.



Download 29.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling