Builder best
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!
Download 29.71 Kb.
|
Казуслар-20.06
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!
№10 Фуқаро Қудратова Ҳилола Нарзиевна “TO’QIMACHI BARAKA BIZNES” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасида ишлаган даврида иш жараёнида бахтсиз ҳодиса оқибатида 1-гуруҳ ногиронлигини олган ва тўлиқ меҳнатга лаёқатсиз ҳолатга келган. Янгийўл туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан уларга 1-гуруҳ ногирони асосида пенсия тайинланган ва бугунги кунгача тўлаб келмоқда. Янгийўл туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг ҳисоб-китобларга мувофиқ “TO’QIMACHI BARAKA BIZNES” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси ушбу фуқаронинг пенсия миқдорини қоплаш учун 2020 йил апрель ойи ҳолатига 20.964.649 сўм қарзини тўламаган. Шу сабабли, даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Янгийўл туман бўлими Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “TO’QIMACHI BARAKA BIZNES” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси ҳисобидан регресс тартибда 20.964.649 асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб “TO’QIMACHI BARAKA BIZNES” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси ҳозирда ногиронлиги сабабли ишламаятган бўлсада, Қудратова Ҳилола Нарзиевнага ҳар ойда ойлиги тўлаб берилаётганлигини, шунингдек, “NEW LIFE INSURANCE” суғурта компанияси билан тузилган аннуитет шарномасига кўра иш берувчининг жавобгарлиги суғурта қилинганини маълум қилиб, бахтсиз ҳодиса ходимнинг ўз айби билан содир бўлганлиги сабабли даъво талабаларини рад этишни сўради. Бунга асос сифатида бахтсиз ҳодиса юзасидан тузилган далолатномада ходим техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги баён этилганлигини маълум қилган. Қудратова Ҳилола Нарзиевна ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Жавобгарнинг илтимосига биноан ишга дахлдор бўлмаган жавобгар “TO’QIMACHI BARAKA BIZNES” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси ишга дахлдор бўлган жавобгар “NEW LIFE INSURANCE” суғурта компанияси билан алмаштирилган. Қудратова Ҳилола Нарзиевна ногиронлиги сабабли суд мажлисига кела олмаслигини баён қилгач, суднинг ажримига асосан Қудратова Ҳилола Нарзиевнага суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида уйдан туриб иштирок этишга рухсат берилган. Ишнинг якуни бўйича бахтсиз ҳодиса ходимнинг ўз айби билан содир бўлганлиги сабабли даъво талабаларини қаноатлантириш рад этилган. Бундан норози бўлган Қудратова Ҳилола Нарзиевна Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)га мурожаат қилиб, суд қарори устидан шикоят келтиришни сўраган. Кассация инстанцияси томонидан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаганлиги сабабли даъво кўрмасдан қолдирилган. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг! Download 29.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling