Builder best


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!


Download 29.71 Kb.
bet5/6
Sana16.08.2023
Hajmi29.71 Kb.
#1667470
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Казуслар-20.06

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!

8


Даъвогар Оққўрғон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар “Умид Раим Қувончи” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан Оққўрғон тумани Қурилиш МФЙ ҳудудидаги қишлоқ ҳўжалиги харитасининиг 466-контурида жойлашган 3,20 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз 567,85 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилган қурулмаларни ҳамда 4,5 метр баландликда қурилган 2769,75 метрлик шлакоблокдан иборат деворни, 157,9 метр пойдеворларни жавобгар ҳисобидан бузиш ҳамда ер майдонини аввалги ҳолатга қайтаришни сўраган.
Жавобгар даъво талабларига эътироз билдириб, туман ҳокимининг 2015 йил 12 сентябрдаги 124/6-сонли қарорига асосан мазкур ер унга гўшт маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш учун ажратилгани, шунингдек, ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган тадбирларга мажбурий ҳомийлик қилишини маълум қилиб, шу сабабли даъво талабларини рад этишни сўраган.
Даъвогар вакилининг маълум қилишича туман ҳокимининг 2015 йил 12 сентябрдаги 124/6-сонли қарори 2016 йил 12 мартда туман прокурорининг протестига асосан бекор қилинган. Шу сабабли мазкур бино-иншоотлар ноқонуний қурилма ҳисобланади. Судда аниқланишича туман ҳокимининг 124/6-сонли қарори бекор бўлганлиги жавобгарга маълум қилинганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд эмас.
Шунингдек, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар бино-иншоотларининг бир қисми “Omon lucky” МЧЖ ва “Sherin” МЧЖларга ижарага берилган. Суднинг ажримига асосан “Omon lucky” МЧЖ ва “Sherin” МЧЖ ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган.
“Omon lucky” МЧЖ ва “Sherin” МЧЖ судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб Оққўрғон туман прокуратурасидан етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Оққўрғон туман прокуратурасини ишга жалб қилиш ва иш материаллари билан прокурорнинг танишиб чиқиши учун 1 кунлик танаффус эълон қилинган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!

9


Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Алёнка” товар белгиси “Shirin-shakar qandolat” МЧЖ номига 30.03.2012 устуворлик санаси билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва унга эгалик ҳуқуқи тан олинган.
Шунингдек “Mega max” МЧЖ томонидан Россия Федерациясидаги “Алёнка” кондитерлик фабрикаси ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Алёнка” товар белгиси остидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига “Shirin-shakar qandolat” МЧЖнинг розилиги олинмасдан туриб олиб кирилган.
“Shirin-shakar qandolat” МЧЖ Тошкент туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига “Алёнка” товар белгиси номи остида олиб кирилган барча товарларнинг йўқ қилиб ташланишини сўраб даъво ариза билан мурожаат қилган.
“Mega max” МЧЖ вакили судда “Алёнка” кондитерлик фабрикаси ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардаги “Алёнка” сўзи товар белгиси эмас, балки фирма номи эканлигини таъкидлаб даъво аризасини рад этишни сўраган. Шунингдек, “Алёнка” кондитерлик фабрикаси ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлардаги “Алёнка” сўзи Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бутун дунё миқёсида ҳимоя қилинишини таъкидлаган.
Ишга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги даъвогар томонидан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси жавобгар томонидан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суднинг ташаббуси билан тайинланган экспертизада товар белгилар бир-бирига ўхшаш деб топилган. Шу сабабли, суд томонидан “Алёнка” товар белгиси номи остида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган барча товарларнинг йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан судловлилик қоидалари бузилганлиги, хусусан тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти — чет эл шахси бўлган ишларни тўғридан-тўғри Тошкент шаҳар иқтисодий суди кўриши лозимлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдирган. Бироқ, биринчи инстанция томонидан қўлланган даъвони таъминлаш чораларини бекор қилмаган.

Download 29.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling