АНГИОГРАММА. –УНГ БУЙРАК ГИПОПЛАЗИЯСИ. - буйрак ўлчамининг кичиклигидир. У меъёрий гистологик тузилишга эга, функциясининг бузилиш белгилари хам йўқ. Кўпинча бир томонлама бўлади.
- Ташхис экскретор урография, УТТ, ангиографияда аниқланади
- Рентгенда унинг ўлчамлари, жоми кичик бўлиб, учбурчак ёки ампула шаклида бўлади.
- Бир томонлама гипоплазия фақат асоратлари бўлган тақдирдагина даволанади.
- Агар иккинчи буйрак яхши ишлаётган бўлса, гипоплазияга учраган буйрак олиб ташланади
- Бир ва икки томонлама иккиланиш фарқ қилинади. Буйрак иккиланишида иккала сегмент битта фиброз капсулага эга бўлиб, буйракда иккита жом мавжуд бўлади.
- юқори сегмент гипоплазив ҳолатда, унда битта косача, баъзан иккита косача бўлиши мумкин.
- Унинг косачаси сийдик найи орқали ёки пастки буйрак жомига, ёки унинг сийдик найига туташиши кузатилади.
- Юқори сегментнинг сийдик найи пастки сегмент сийдик найига туташса, буйракнинг кисман иккиланиши дейилади.
БУЙРАК ВА СИЙДИК ЙУЛИ ИККИЛАНИШИ - Буйрак иккиланишида иккала сегмент битта фиброз капсулага эга бўлиб, буйракда иккита жом мавжуд бўлади. Агар сегментларнинг сийдик найлари қовуққа айрим-айрим мустақил очилса, тўлиқ буйрак иккиланиши дейилади. Айрим ҳолларда пастки сегмент гипоплазия ҳолатида бўлиши мумкин
БУЙРАК ВА СИЙДИК ЙУЛИ ИККИЛАНИШИ - Экскретор урограмма. 1 –функцияси йук буйрак сегменти;
- 2 - мегауретер;
- 3 - уретероцеле.
БУЙРАК ВА СИЙДИК ЙУЛИ ИККИЛАНИШИ - Клиникаси ва ташхиси. хос бўлган симптомлар илк босқичларда руй-рост намоён бўлавермайди.
- Мактаб ёшидаги болалар ҳеч сабабсиз тана хароратининг кўтарилиши (субфебрил), кейинчалик эса бел соҳасида сим-сим оғриқ бўлаётганидан шикоят қилишади
- Айрим ҳолларда биқин сохасида санчиқли оғриқ хам безовта қилиб туради.
- Иккиланган буйракнинг гипоплазив сегментида сурункали пиелонефритга учраган холларда унинг ўткирлашувида дизурия, лейкоцитурия, баъзан микро- ёки макрогематурия кузатилади. Протеинурия бўлиши ҳам эхтимолдан холи эмас. Касалликка ташхис қўшиш учун экскретор ва инфузион урография қўлланади
Do'stlaringiz bilan baham: |