Музокарага: йиғилиш иштирокчиларидан З.Кулиев, Б. Қорабеков, А.Норбэковлар сўзга чиқди: Халилов Абдурахмоннинг мактабдаги педагогик фаолияти давомида эришиб келаётган ютуқлари барчамизга маълум. Метод бирлашма рахбари сифатида намунали фаолият олиб боради. Метод бирлашмадаги ёш педагогларга ўз маҳорати асосида методик ёрдам беради. Дарслари давомида мунтазам АКТ билан самарали ишлайди, ўқувчиларни дарсга қизиқтира олади. Дарс ва тўгарак машғулотларида турли интерфаол методлардан самарали фойдаланади. Бундан ташқари туман фан ўқитувчилари учун ҳам турли семинар тренинглар ўтказади. “Билимлар беллашуви”, “Фан Олимпиадалари”да ўқувчиларининг фаол иштироки таъминлашга эриша олган. Халилов Абдурахмонинг ўз фаолияти давомида эришган ютуқларини ҳисобга олиб меҳнат фаолияти оммалаштиришга лойиқ эканлигини билдириб ўтдилар.
Юқоридаги фикр мулоҳазаларни инобатга олиб,
Йиғилиш қарор қилади:
Мактаб ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Ғ. Махмудовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Физика фани ўқитувчиси Халилов Абдурахмоннинг педагогик фаолияти мактаб педагогик кенгашида ўрганиб чиқилган ҳисоблансин. Мактаб миқёсида оммалаштирилсин.
Физика фани ўқитувчиси Халилов Абдурахмоннинг педагогик фаолияти туман миқёсида оммалаштириш учун инглиз тили метод бирлашма йиғилиш қарорига асосан туман халқ таълими бўлими методик кабинетидан сўралсин.
Оммалаштиришга тавсия этилаётган Физика ўқитувчиси Халилов Абдурахмон:
Ушбу йиғилиш қарори ижроси назорати мактаб ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Ғ. Махмудов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси: ____ Т.Болтаев.
Кенгаш котибаси: ____ Ш.Махмудов.
Do'stlaringiz bilan baham: |