Буйруғи меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўҒрисидаги йўРИҚномани тасдиқлаш ҳАҚида


-боб. Протез қўйдирганлик учун меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш


Download 277.65 Kb.
bet6/10
Sana16.06.2023
Hajmi277.65 Kb.
#1517301
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ishga layoqatsiz varaqalari

5-боб. Протез қўйдирганлик учун меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитиция қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида протез қўйдирган шахсларга беморнинг марказда бўлган барча даври учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2667-3, 15.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 10/21/2667-3/0675-сон)
6-боб. Санаторий-курортда даволанганлик учун меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва урушдан ногиронлиги бўлган шахсларга, собиқ байналминалчи жангчиларига, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга, сил касаллиги билан оғриган беморларга, шунингдек даволаниш ва якка парваришга муҳтожлиги тўғрисида тиббий хулоса мавжуд бўлганда ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болага ҳамроҳ бўлиб борадиган ишловчи ота-оналаридан бирига (васийга) врачлик маслаҳат комиссияси томонидан санаторий-курортда даволанишнинг барча даврига (бориш-келиш вақтини ҳисобга олган ҳолда) меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2667-3, 15.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 10/21/2667-3/0675-сон)
42. Санаторий-курортда даволаниш даврида касаллик (жароҳат) туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик юзага келса, ушбу муассаса шифокорининг тавсияси асосида санаторий жойлашган ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаси томонидан вақтинча лаёқатсизликнинг барча даврига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
7-боб. Соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш
43. Сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган шахс даволаниш тартибини бузмаган ҳолда бошқа ишни бажариш имконига эга бўлса, унга врачлик маслаҳат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 218-моддасига асосан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
44. Чернобиль АЭС ҳалокатидан зиён кўрган меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган шахс даволаниш тартибини бузмаган ҳолда бошқа ишни бажариш имконига эга бўлса, врачлик маслаҳат комиссияси томонидан беморнинг иш қобилияти тикланган ёки ногиронлик белгиланган кунгача бўлган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Download 277.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling