Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 338.57 Kb.
bet11/97
Sana23.02.2023
Hajmi338.57 Kb.
#1225560
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   97
Bog'liq
счетлар режаси

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши

0110—0190

0810

2.

Асосий воситаларнинг ҳақиқий таннархи бўйича харид қилиниши (бошланғич қиймати)

0110—0190

0820

3.

Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни узоқ муддатли ижара шартномаси тугагандан кейин асосий воситалар таркибига қабул қилиниши

0110—0190

0310

4.

Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш (пай) сифатида киритган ёки акцияларга тўлов сифатида келиб тушган асосий воситаларнинг кирим қилиниши

0110—0190

4610

5.

Асосий воситаларнинг текинга келиб тушиши

0110—0190

8530

6.

Асосий воситаларнинг алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушиши

0110—0190

6110, 6120

7.

Қўшимча қуриш, ускуналар ўрнатиш, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқа сифат жиҳатдан яхшилаш натижасида асосий воситалар бошланғич қийматининг кўпайиши

0110—0190

0890

8.

Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш

0111

0850

9.

Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ва ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш

0112

0860

10.

Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг асосий воситалар таркибига кирим қилиниши

0170

0840

11.

Асосий воситаларни қайта баҳолаш:







а) қийматининг оширилиши

0110—0199

8510

б) қийматининг камайтирилиши

8510

0110—0199

12.

Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш

9210

0110—0190

13.

Алоҳида бўлинмаларга асосий воситаларнинг берилиши

4110

0110—0190

14.

Қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар

0199

0110—0190

(24-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Суғурталовчининг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
0211 «Ерни ободонлаштиришнинг эскириши»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»;
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
0220 «Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»;
0230 «Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»;
0240 «Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»;
0250 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»;
0260 «Транспорт воситаларининг эскириши»;
0270 «Ишчи ҳайвонларнинг эскириши»;
0280 «Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши»;
0290 «Бошқа асосий воситаларнинг эскириши»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши».
(25-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
26. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 10 октябрда 114-сон билан тасдиқланган (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар» Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида (2004 йил 20 январь, рўйхат рақами 1299 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) белгиланган меъёр ва усуллар асосида амалга оширилади.
27. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди:
а) кутубхона фондларига;
б) қонунчиликда белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган фондларга;
в) музей қийматликларига;
г) санъат ва архитектура ёдгорликларига;
д) тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситаларга.
28. 0211—0290 счётларда мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счётида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда ҳисобга олинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
30. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредитида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.
31. Ижарага берувчи — суғурталовчилар жорий ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетида акс эттирадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Суғурталовчи мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредити бўйича амалга оширилган ёзув орқали ҳисобдан чиқарилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
33. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
















Download 338.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling