Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- II бўлим. Жорий активлар I кичик бўлим. Товар-моддий захиралари
(85-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) II бўлим. Жорий активлар I кичик бўлим. Товар-моддий захиралари 86. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган: а) хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё захиралари, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар; б) тугалланмаган хизматлар кўрсатиш. 87. Товар-моддий захиралари ҳисобини ташкил қилишда уларнинг таркиби, ҳолати, ҳаракати, миқдори, харид қилиниши, қайта баҳолаш тартиби ва ҳоказоларга эътибор қаратиш лозим. Ҳисоб маълумотлари маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини қидириб топиш, моддий қийматликлардан тежамли фойдаланиш, харажат меъёрларини камайтириш, уларни тегишли ҳолатда сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим. 88. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади: 1000 — Материалларни ҳисобга олувчи счётлар; 1500 — Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар; 1600 — Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар; 2000 — Суғурта ишини юритиш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар; 2200 — Суғурта товонларини ҳисобга олувчи счётлар; 2300 — Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар; 2400 — Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар; 2500 — Умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар; 2600 — Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 2700 — Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар. 89. Қийматликларни товар-моддий захиралари таркибига киритиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2006 йил 15 июнда 52-сон билан тасдиқланган (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралари» Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2006 йил 17 июль, рўйхат рақами 1595 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда) билан тартибга солинади. Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling