Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 9-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700) 131. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётида амалга оширилади. Суғурталовчининг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида суғурталовчининг мақсади бўлган фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, ушбу счётда суғурталовчининг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, ишчи ҳайвонларни сақловчи хўжаликларини сақлаш харажатлари акс эттирилади. 132. 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётнинг дебетига товар-моддий захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади. 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётининг дебети бўйича товар моддий захираларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади. 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва харажат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади. 133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling