Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Суғурта товонларини ҳисобга олувчи счётлар (2200)
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 5-§. Суғурта товонларини ҳисобга олувчи счётлар (2200) 113. Тўғридан-тўғри суғурта ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товонлари тўғрисидаги ахборотни жамлаш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 2210 «Ҳисобот даврида тўғридан-тўғри суғурта бўйича содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари»; 2220 «Муддатидан олдин тугатилган шартномалар бўйича суғурта товонлари»; 2230 «Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари» 114. 2210 «Ҳисобот даврида тўғридан-тўғри суғурта бўйича содир бўлган суғурта бўйича ҳодисалари бўйича суғурта товонлари» счётида ҳисобот даврида содир бўлган ҳодисалар бўйича тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади. 115. 2220 «Муддатидан олдин тугатилган шартномалар бўйича суғурта товонлари» счётида муддатидан олдин тугатилган тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 116. 2230 «Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари» счётида 6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счёти дебети билан боғланган ҳолда қайта суғурта қилдирувчига тўланган суғурта товонлари суммалари акс эттирилади. 117. Суғурта товонини ҳисоблашда 2210—2220 счётлари 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. (116 ва 117-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 118. Ҳисобот даврининг охирида 2210—2230 счётларнинг дебет томонидаги қолдиғи 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебетига ўтказилади. 119. Суғурта товонлари ҳисобга олувчи счётлар (2200)нинг боғланиши
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling