Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)
6-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300) 120. Суғурталовчининг асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида амалга оширилади. 121. Ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади: а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш; б) транспорт хизматини кўрсатиш; в) асосий воситаларни таъмирлаш; г) суғурта соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича хизматларни кўрсатиш ва бошқалар. Бундан ташқари ушбу счётларда суғурталовчи балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин. 122. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар, шунингдек, ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ тўғри харажатлар 2310 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига, ишлаб чиқариш захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситаларга эскириш ва номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётига 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари» счётидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар айрим ҳолларда бевосита 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида ҳисобга олиниши мумкин. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг кредитида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш ҳақиқий таннархининг суммалари акс эттирилади. Ушбу суммалар 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг кредитидан 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари», 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи», 9420 «Маъмурий харажатлар» счётларига ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти бўйича аналитик ҳисоб харажат элементлари ва моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади. 123. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling