Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV кичик бўлим. Олинадиган счётлар — жорий қисми
IV кичик бўлим. Олинадиган счётлар — жорий қисми 146. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган: а) харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар; б) олинган векселлар; Олдинги таҳрирга қаранг. в) суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари, брокерларидан олинадиган счётлар; (146-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) г) қайта суғурта қилишга берилган ва олинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар; д) суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари ва зарарлари; е) ҳаёт суғурта бўйича ссудалар; Олдинги таҳрирга қаранг. ж) алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар; (146-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) з) турли юридик ва жисмоний шахсларга берилган бўнаклар; и) ходимлар, таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари. 147. Чет эл валютасида олинадиган счётлар ушбу бўлимнинг счётларида сўмда чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан ҳисобга олинади. Дебиторлик қарзларини ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (курс фарқи ижобий бўлганда) 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ёки (курс фарқи салбий бўлганда) 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётига олиб борилади. 148. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобга олиш тартиби ёритилади: 4000 — Олинадиган счётлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 4100 — Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар; (148-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 4200 — Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 4300 — Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 4400 — Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар; 4500 — Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар; 4600 — Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар; 4700 — Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар; 4800 — Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 4900 — Ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар. (148-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling