Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 338.57 Kb.
bet17/97
Sana23.02.2023
Hajmi338.57 Kb.
#1225560
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   97
Bog'liq
счетлар режаси

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Келиб тушган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши

0710—0720

6010—6020, 6110—6120

2.

Келиб тушган, ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши (1510 счётдан фойдаланилганда)

0710—0720

1510

3.

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматига ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг турли хизматлари: транспорт, эҳтиёт қисмлар, штампларни тайёрлаш ва бошқаларнинг киритилиши

0710—0720

2310

4.

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ ишларга меҳнат ҳақи ҳисобланиши

0710—0720

6710

5.

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш ва сақлашда ҳисобланган иш ҳақи бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар қилиниши

0710—0720

6520

6.

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш, етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ турли харажатлар ҳисобдор шахслар томонидан тўланиши

0710—0720

4220—4290, 6970

7.

Акциянинг тўлови эвазига ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг келиб тушиши

0710—0720

4610

8.

Турли шахслардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниши

0710—0720

6990

9.

Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча асбоб-ускуналар суммаси

0710—0720

9390

10.

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш:










а) қийматининг оширилиши

0710—0720

8510




б) қийматининг камайтирилиши

8510

0710—0720

11.

Банклар томонидан уларнинг узоқ ва қисқа муддатли кредитлари ҳисобидан тўланган, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар кирим қилиниши

0710—0720

6810, 7810

12.

Қарз берувчилар томонидан уларнинг узоқ ва қисқа муддатли қарзлари ҳисобидан тўланган, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар кирим қилиниши

0710—0720

6820—6840
7820—7840

13.

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотилиши, харид қилинган қимматли қоғозларнинг ҳақини тўланиши, бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида, текинга берилиши ва бошқалар натижасида ҳисобдан чиқарилиши

9210

0710—0720

14.

Монтажга берилган асбоб-ускуналар қийматининг ҳисобдан чиқарилиши

0810

0710—0720

15.

Мол етказиб берувчиларга ёки транспорт корхоналарига ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг камомади учун даъволар билдирилиши

4860

0710—0720

16.

Инвентаризация натижасида аниқланган асбоб-ускуналарнинг камомади

9220

0710—0720

17.

Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган асбоб-ускуналарнинг камомади

9720

0710—0720

8-§. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800)
68. Суғурталовчининг асосий воситалар ва номоддий активларга инвестициялари, шунингдек, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларнинг асосий подасини ташкил қилиш бўйича харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0810 «Тугалланмаган қурилиш»;
0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»;
0830 «Номоддий активларни харид қилиш»;
0840 «Асосий подани ташкил қилиш»;
0850 «Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
0860 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»;
(68-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
0890 «Бошқа капитал қўйилмалар».
69. 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишдан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади.
70. 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счётида асосий воситаларни харид қилиш, ўрнатиш ва йиғиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
71. 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» счётида номоддий активларни харид қилиш ёки суғурталовчининг ўзида яратилиши билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
72. 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счётида: асосий подага ўтказиладиган хўжаликдаги ёш ишчи ҳайвонларни ўстириш бўйича харажатлар; асосий пода учун харид қилинган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг қиймати, шунингдек, уларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар; бошқа корхоналардан текинга олинган катта ёшдаги ҳайвонларни хўжаликка етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади.
Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар ҳақиқий таннарх бўйича баҳоланади. Асосий подага ўтказиладиган ёш ишчи ҳайвонларнинг барча турларининг қиймати йил давомида 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётидан 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счётининг дебетига йил бошида ҳисобда турган баланс қийматига, йил бошидан то ҳайвонларни асосий подага ўтказиш вақтигача бўлган даврда ортган вазни ёки ўсган вазнининг режа таннархини қўшган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида, ёш ҳайвонларни асосий подага ўтказишда 0170 «Ишчи ҳайвонлар» счёти дебетланади ва 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счёти кредитланади. Йил охирида ҳисобот калькуляцияси тузилгандан кейин йил давомида ўтказилган ёш ҳайвонларнинг кўрсатилган қиймати билан унинг ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётидан 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счётига, бир вақтнинг ўзида ҳайвоннинг баҳосини аниқлаб, қўшимча 0170 «Ишчи ҳайвонлар» счётларига ҳисобдан чиқарилади.
Четдан харид қилинган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг қиймати 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счётининг дебетига уни етказиб бериш харажатлари билан биргаликда, харид қилишнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинади.
Асосий подани ташкил этишнинг тугалланган муомалалари бўйича харажатлар 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счётидан 0170 «Ишчи ҳайвонлар» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
73. 0850 «Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар» счётида суғурталовчининг ер майдонини ободонлаштириш бўйича харажатлари, шунингдек, кириш йўллари, автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва кўкаламзорлаштиришнинг бошқа турлари қиймати ҳисобга олинади.
Ер майдонлари, ўрмон ва сув ҳавзалари ва кўп йиллик ўсимликларга қилинган инвентар хусусиятига эга бўлган капитал қўйилмалар, асосий воситалар таркибига, комплекс ишлар тугашидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тегишли харажатлар суммаси бўйича киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
74. 0860 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» счётида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш ҳамда унинг таъмирланиши ва модернизациясига қилинадиган капитал қўйилмалар ҳисобга олинади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
75. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматига ўрнатилган тартибда қўшиладиган қурувчининг барча ҳақиқий харажатлари, шунингдек, суғурталовчининг асосий воситаларни, номоддий активларни харид қилиш, асосий подани ташкил этиш ва бошқа капитал қўйилмалар билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича қолдиқ, суғурталовчининг тугалланмаган қурилишга, асосий воситалар, номоддий активларни харид қилиш, ерни ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришга қилинган капитал қўйилмалар миқдорини, шунингдек, асосий подани ташкил этиш бўйича тугалланмаган харажатлар суммасини акс эттиради.
(75-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800) бўйича аналитик ҳисоб капитал қўйилмаларнинг ҳар бир йўналиши бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил этилиши қуйидаги харажатлар ҳақида маълумот олиш имконини бериши лозим:
а) қурилиш ва реконструкция ишлари; бурғулаш ишлари; асбоб-ускуналарни йиғиш; ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш; монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналарни харид қилиш, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг сметаларида назарда тутилган асбоблар ва инвентарларни харид қилиш лойиҳа-қидирув ишларига оид ва бошқа капитал қўйилмалар бўйича харажатлар;
б) асосий воситалар ва номоддий активларни харид қилиш харажатлари — асосий воситалар ва номоддий активларнинг турлари ва номлари бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ер ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш харажатлари — объектларнинг тури ва номи бўйича;
(75-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
г) асосий подани ташкил этиш харажатлари — ҳайвонларнинг турлари (йирик шохли ҳайвонлар, қўйлар, отлар ва бошқалар) бўйича.
76. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 338.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling