Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 338.57 Kb.
bet30/97
Sana23.02.2023
Hajmi338.57 Kb.
#1225560
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   97
Bog'liq
счетлар режаси

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Вақтинчалик фарқларга тегишли бўлган харажатлар бўйича ҳисобланган солиқларнинг жорий қисми

3210

6410

2.

Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш

3210

0950

3.

Ўтган ҳисобот даврида кечиктирилган тегишли солиқ суммасига жорий ҳисобот даврида бюджетга тўланадиган солиқлар камайтирилди

6410

3210

4.

Облигацияларни чегирма билан сотиш

3220

7830, 6830

5.

Дисконт бўйича кечиктирилган харажатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш

3220

0960

6.

Жорий облигация чегирмасини ҳисобдан чиқариш

9610

3220

7.

Бошқа кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми

3290

Мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

8.

Бошқа кечиктирилган харажатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш

3290

0990

9.

Кечиктирилган харажатларнинг тегишли қисми жорий харажатлар таркибига киритилди

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

3290

IV кичик бўлим. Олинадиган счётлар — жорий қисми
146. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:
а) харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар;
б) олинган векселлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари, брокерларидан олинадиган счётлар;
(146-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
г) қайта суғурта қилишга берилган ва олинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар;
д) суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари ва зарарлари;
е) ҳаёт суғурта бўйича ссудалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар;
(146-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
з) турли юридик ва жисмоний шахсларга берилган бўнаклар;
и) ходимлар, таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари.
147. Чет эл валютасида олинадиган счётлар ушбу бўлимнинг счётларида сўмда чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан ҳисобга олинади. Дебиторлик қарзларини ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (курс фарқи ижобий бўлганда) 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ёки (курс фарқи салбий бўлганда) 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётига олиб борилади.
148. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобга олиш тартиби ёритилади:
4000 — Олинадиган счётлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4100 — Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар;
(148-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
4200 — Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
4300 — Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
4400 — Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;
4500 — Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;
4600 — Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар;
4700 — Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар;
4800 — Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4900 — Ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар.
(148-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)

Download 338.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling