Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 338.57 Kb.
bet41/97
Sana23.02.2023
Hajmi338.57 Kb.
#1225560
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   97
Bog'liq
счетлар режаси

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Молиявий ижара бўйича тўловларнинг жорий қисми

4810

0920

2.

Оператив ижара бўйича олинадиган суммаларни ҳисоблаш

4820

9350

3.

Ижара бўйича қарзларни қоплаш учун ижарачилардан суммалар келиб тушди

5010 — 5530

4810, 4820

4.

Олинган векселлар бўйича фоизлар ҳисобланди

4830

9530

5.

Мижозлардан келиб тушадиганлар акс эттирилди:







а) фоизлар

4830

9530

б) дивидендлар

4840

9520

в) роялти

4850

9510

6.

Суғурталовчининг банкдаги счётига фоизлар ва дивидендлар келиб тушди

5110 — 5530

4830, 4840

7.

Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг тўланиши

Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

4830

8.

Тўланаётган суғурта товонлари ҳисобидан ссудалар бўйича фоизларнинг ушлаб қолиниши

6030

4830

9.

Бошқа ташкилотлардан роялтининг келиб тушиши

5110 — 5530

4850

10.

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар счётида аниқланган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, хатолар бўйича мол етказувчиларга даъво билдирилди

4860

0710 — 0720

11.

Капитал қурилиш учун илгари тўланган, ҳажмнинг ошиб кетиши, баҳоларнинг номутаносиблиги ва счётлардаги хатолар бўйича пудратчиларга даъво билдирилди

4860

0810 — 0890

12.

Баҳоларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар бўйича товар-моддий захираларининг камомади бўйича мол етказиб берувчиларга даъво билдирилди

4860

1010 — 1090

13.

Камомадлар, счётлардаги хатолар, сифат бўйича даъво билдирилди (1510 счётдан фойдаланилганда)

4860

1510

14.

Суғурталовчи счётларидан нотўғри олинган суммалар бўйича банкка даъво билдирилди

4860

5110 — 5530

15.

Келиб тушган моддий қийматликларни кирим қилишда мол етказиб берувчиларга даъволар билдирилди

4860

6010

16.

Бошқа корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун тан олинган жарима, пеня ва неустойкалар, шунингдек, суғурта шартномалари бўйича регресс даъволар суммаси

4860

9330

17.

Қониқтирилмаган даъво суммаси харажатларни ҳисобга олувчи счётларга олиб борилди

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

4860

18.

Алоҳида бўлинмалар томонидан турли ташкилотларга хизмат кўрсатилди

4890

6110

19.

Бошқа корхоналар ва шахслар ҳисобидан ходимларга тегишли бўлган суммалар

4890

6710

20.

Регресс талаблар бўйича даъволарнинг тўланиши

Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

4860

(202-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-§. Ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)
203. Ишончсиз қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счётида амалга оширилади.
204. Суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблари бўйича ишончсиз қарзлари суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига олиб борилади.
Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган суғурталовчининг дебиторлик қарзи ишончсиз қарз сифатида тан олинади.
Ишончсиз қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида суғурталовчининг дебиторлик қарзларининг инвентаризацияси натижалари асосида ташкил этилади.
Резерв ҳажми ҳар бир ишончсиз қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади.
Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди.
Илгари суғурталовчи томонидан ишончсиз қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган ишончсиз қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счётининг дебетида ва 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ишончсиз қарз ва резерв ташкил қилинган муддат бўйича юритилади.
205. Ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)нинг боғланиши


Download 338.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling