Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)
1-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)
210. Суғурталовчи кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»; 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича суғурталовчи кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича суғурталовчи кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади. 211. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) 212. Суғурталовчининг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»да амалга оширилади. 213. 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»нинг дебети бўйича суғурталовчининг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»нинг кредитида суғурталовчининг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида суғурталовчининг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» ёки 6960 «Даъволар бўйича тўланадиган счётлар» билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади. 214. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling