Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)
2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400) 371. Оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 8410 «Эмиссия даромади»; 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи». 372. 8410 «Эмиссия даромади» счёти акцияларни дастлабки сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу маблағлар келиб тушганда 8410 «Эмиссия даромади» счёти кредитланиб, хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланганда эса ушбу счёт дебетланади. 8410 «Эмиссия даромади» счёти бўйича аналитик ҳисоб оддий ва имтиёзли акциялардан олинган даромадлар бўйича алоҳида юритилади. 373. 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счёти устав капиталини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган курс фарқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Устав капиталини шакллантириш учун берилган валюта ва валюта қийматликлари, устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича баҳоланади. Валюта ва валюта қийматликларини ва бошқа мулкларни баҳолаш рўйхатдан ўтказиш санасидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган баҳолардан фарқ қилиши мумкин. Бунда вужудга келган курс фарқлари 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счётида ҳисобга олинади. Баҳолардаги ижобий курс фарқлари 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счётининг кредитида, салбий курс фарқлари эса мазкур счётнинг дебетида акс эттирилади. Курс фарқларини бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган, устав капиталидаги таъсисчиларнинг улушининг ўзгармаслигига имкон беради. 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади. 374. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)нинг боғланиши
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling